20:03 / 05.09.2022
2 078

Бу боланинг “бурни кўтарилиб қолибди”!

Бу боланинг “бурни кўтарилиб қолибди”!
“Манчестер Юнайтед”нинг собиқ футболчиси Рио Фердинанд “Ливерпуль”да мунтазам бошланғич таркибга киритилаётган 19 ёшли Харви Эллиот ҳақида фикр билдирди.

- Биринчи навбатда, Эллиот ўз ўйини ҳақида бош қотириши керак. Қолганлари вақти билан ўзи келади.

Мен бу боланинг яхши томонлама “бурни кўтарилиб қолганини” кўряпман. Ўйлашимча, барча зўр ўйинчиларда қайсидир маънода такаббурлик бўлади. Бу Эллиотнинг ҳам ўзига хос жиҳати.

У мунтазам ўйнаш кераклигини ҳис қиляпти. Эллиотлар оиласи узоқ йиллардан бери “Ливерпуль”ни қўллаб-қувватлаб келяпти. Лекин Харви бир жойда ўтириб, “Ана мен Ливерпуль”да ўйнаяпман”, дейдиганлар тоифасидан эмас.

Унинг хаёлидан доим майдонда бўлиши ўтиб туради. Харви катта истеъдод соҳиби
, - деди Рио Фердинанд.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Бу боланинг “бурни кўтарилиб қолибди”!