"Локомотив" ярим ҳимоячиси Кахи Махарадзенинг "саргузаштлари" борасидаги мақолалар деярли барча сайтларда эълон қилиняпти.
Олдинроқ, Махарадзе ҳамтовоқлари орқали ўз ўйинига пул тиккани ҳақида маълумотлар чоп этгандик.
Биз вазиятга янада чуқурроқ ўрганиш мақсадида келишилган ўйинларни аниқлаш учун ташкил қилинган "SPORTRADAR" компаниясининг расмий вакили билан боғландик. "SPORTRADAR" ходимининг сўзларига кўра, агар Ўзбекистонда шунга ўхшаш ўйин аниқланса далиллар аввал Осиё футбол конфедерациясига, кейин эса Ўзбекистон футбол ассоциациясига юборилади. Бундан ташқари компания вакили ЎФАда қандайдир шубҳа пайдо бўлса "SPORTRADAR"га мурожаат қилиш мумкинлигини айтди. Бироқ "SPORTRADAR" расман рўйхатдан ўтган букмекерлик компаниялари билан ишлайди ва айни дамда уларнинг ёрдами керак бўлмаслиги мумкин.
Гап шундаки, шубҳа остидаги футболчилар расмий букмекерлар орқали пул тикмайди, чунки бундай контораларда шубҳали чемпионатларга катта пул тикиш мумкин эмас. Ўзбекистон Coca-Cola Суперлигаси эса букмекерлар учун ҳудди шундай лигалардан бири ҳисобланади. Бизнинг "шоввозлар" воситачи орқали Макао ("Осиё Лас-Вегаси") ёки Хитойдаги бошқа бир ноқонуний конторага 100 000, 200 000 ёки 500 000 ҳатто 1 000 000 доллар пул тикишади ва тикишлар нақд пулда амалга оширилади. "SPORTRADAR" эса бу "компания"лар билан умуман ишламайди.
Энди фақат ишга алоқадорларни "сайратиш" йўли билан аниқламаса, бошқачасига топиш, ҳақиқатни юзага чиқариш қийин бўлади. “Замин” янгиликларини “Одноклассники”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Дональд Трамп 27 ёшли Каролин Левиттни Оқ уй матбуот котиби этиб тайинламоқчи
АҚШ Исроилнинг икки вазирига санкция қўлламоқчи
Яхши пишган ва мазали анор танлашга ёрдам берадиган тавсиялар
Энди операциядан сўнг кесмалар ўрни икки баробар тезроқ битиши мумкин
Организм ўзини токсинлардан қандай тозалайди?
АҚШ ҳарбийлари орасида ўз жонига қасд қилиш кўпайди
Буйрак саломатлиги учун энг фойдали сабзавот...
Apple донгдор икки айфонини расман эскирган деб эълон қилди