А Сериянинг бешинчи турида “Удинезе”дан қақшатқич зарбага учраган “Рома” янги мавсумдаги яна бир мусобақа – Европа лигасидаги юришини бошлайди.
Жозе Моуриньо шогирдлари ўтган мавсумда кучли олтиликка киргани ва бундан ташқари, Конференциялар лигасида ғолиб чиққани учун жорий мавсумда халқаро майдонда Европа лигасида ўйнаши белгиланган.
“Рома” раҳбарияти португалиялик мутахассис ва унинг шогирдлари олдига УЕФАнинг иккинчи турнирида ҳам ғолиб чиқиш вазифасини юклаган. Европа лигасининг гуруҳ босқичи 8 сентябрдан бошланади.
Ушбу турнир олдидан Жозе Моуриньо қийин вазиятга тушиб қолди. Бу мутахассис жамоасининг асосий кучи сифатида ҳужум чизиғини белгилаган. Ёзда асосий трансфер нишони сифатида Пауло Дибала олиб келингани, кейинчалик римликлар Андреа Белотти учун охиригача курашгани шундан далолат беради.
Ҳар ҳолда спорт директори Тьягу Пинто бош мураббий олишни истаган ҳар икки юлдузни унинг қўлига топширди.
Шунга қарамай, Жозе Моуриньо Европа лигаси старти олдидан ҳужумчилар борасида кутилмаган муаммога дуч келди. Яқинда универсал ҳужумкор футболчи Николо Дзаньоло елкасидан жиддий шикастланиб, бир неча ҳафтага сафдан чиққан эди. Кейинроқ, асосан захирадан ўйинга қўшилаётган Стефан Эл-Шааравида ҳам жароҳат аниқланди ва бу икки ҳужумкор футболчи “Удинезе”га қарши учрашувни ўтказиб юборишга мажбур бўлди.
Жароҳатлар эпидемияси “Удинезе” билан ўйинда ҳам давом этди. Асосий ҳужумчи вазифасини бажариб келаётган Тэмми Абрахам елкасидан жароҳат олиб, ўрнини Элдор Шомуродовга бўшатиб беришга мажбур бўлди.
Тиббий текширувларда аниқланишича, англиялик футболчи жамоасининг камида иккита учрашувини ўтказиб юборади. Яъни, Тэмми Абрахам 8 сентябрь куни Европа лигасининг биринчи турида Болгарияда бўладиган “Лудогорец” ва А Серия доирасида 11 сентябрь куни сафарда “Эмполи” билан баҳсларни ўтказиб юборилиши айтилди.
Биз учун эътиборга молик талаби ҳужум вакилларидан уч нафарининг сафдан чиқиши Элдор Шомуродовнинг майдонга тушиш имкониятларини ошириб юборади. Табиийки, Жозе Моуриньо бошланғич таркибда кўпроқ Пауло Дибала ва Андреа Белоттига ишонч билдириши эҳтимоли катта. Лекин уч кунда бир ўйнаган паллада фақат икки ҳужумчидан фойдаланиш ақлли қарор бўлмайди.
Қолaверса, “Удинезе” билан бўлган ўйинда португалиялик мутахассис легионеримизни ҳам майдонга туширгани бўлажак беллашувларда Шомуродов ўз имкониятини олишидан дарак бермоқда.
Шундай экан, Элдор ҳам голлари ва ассистлар ҳисобини очиш орқали ҳамон “Рома”да ўз ўрнига эга эканини кўрсатиб қўядиган пайт келди ва ҳамюртимиз қулай вазиятдан имкон қадар кўпроқ фойдаланиб қолиши керак бўлади. “Замин” янгиликларини “Одноклассники”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Дональд Трамп 27 ёшли Каролин Левиттни Оқ уй матбуот котиби этиб тайинламоқчи
АҚШ Исроилнинг икки вазирига санкция қўлламоқчи
Яхши пишган ва мазали анор танлашга ёрдам берадиган тавсиялар
Энди операциядан сўнг кесмалар ўрни икки баробар тезроқ битиши мумкин
Организм ўзини токсинлардан қандай тозалайди?
АҚШ ҳарбийлари орасида ўз жонига қасд қилиш кўпайди
Буйрак саломатлиги учун энг фойдали сабзавот...
Apple донгдор икки айфонини расман эскирган деб эълон қилди