
ОФК Кубоги ҳудудлараро ярим финал босқичида Жиззахнинг "Сўғдиёна" клуби ўз майдонида "Истерн" клубини қабул қилди. Беллашув вакилларимизнинг 1:0 ҳисобидаги ғалабаси билан ниҳоясига етди.
Беллашув тақдирини "бўрилар" ҳужумчиси Шоҳруз Норхоновнинг 85-дақиқада киритган ягона голи ҳал этиб берди.
Шу тариқа, Бақоев шогирдлари ҳудудлараро босқич финалига йўлланмани қўлга киритмоқда.
ОФК кубоги. Интерзонал ярим финал
"Сўғдиёна" (Ўзбекистон) - "Истерн" (Гонконг) - 1:0
Гол: Шоҳруз Норхонов 85, - 1:0 (Виталий Денисов).
"Сўғдиёна" (Ўзбекистон): 27.Милан Митрович, 2.Сардор Қулматов, 6.Искандар Шайкулов, 7.Шаҳбоз Жўрабеков (17.Ҳусниддин Ғофуров, 73), 10.Шоҳруз Норхонов, 11.Жасур Ҳасанов, 19.Жавоҳир Қаҳрамонов, 31.Лука Чермель, 39.Шавкат Саломов (26.Виталий Денисов, 55), 77.Даниэль Насриддинов (21.Абдужалил Маназаров, 55), 93.Дарко Колакович.
Захира: 1.Ширинбой Абдуллаев, 3.Диан Талхатов, 5.Аюбхон Номанов, 20.Баҳодир Насимов, 28.Самандар Мавлонқулов, 29.Азамат Юнусов.
"Истерн" (Гонконг): 1.Япп Хунг Фай, 2.Жожо Александер (5.Зу Кангминг, 89), 3.Тамирлан Козубаев, 4.Ву Чун Минг (42.Юенг Тунг Ки, 89), 9.Виктор Бартамеу, 11.Вонг Хо Чун Ансон (13.Чу Ваи Кван, 76), 16.Леунг Чун Понг, 22.Леунг Квун Чунг, 23.Сун Минг Хин, 27.Маркос Гондра, 30.Вонг Тсз Хо.
Захира: 26.Лиу Фу Юен, 55.Ма Хеи Ваи, 66.Ли Чеук Хин, 77.Ли Чун Тинг.
Огоҳлантириш: Даниэль Насриддинов 9. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар