1 397
"Сўғдиёна" Суперлига, Ўзбекистон Кубоги ва ОФК Кубогидан қай бирини танлайди?" - Улуғбек Бақоев
ОФК Кубоги ҳудудлараро ярим финал босқичидан ўрин олган "Сўғдиёна" - "Истерн" учрашуви ниҳоясига етди. Унда мезбонлар 1:0 ҳисобида зафар қучди.
Беллашувдан кейин ташкил этилган матбуот анжуманида "бўрилар" устози Улуғбек Бақоев иштирок этиб, қуйидаги фикрларни билдириб ўтди: "Барчага хайрли кеч! Бугунги рақиб анча тартибли футбол намойиш этди. Қарши ҳужумларда ҳам яхши ҳаракат қилди.
Бизнинг жамоа бу баҳсга жисмоний томондан яхши тайёргарлик кўргани сезилди. Якунда ғалабани ўзимизники қилдик ва бу билан бутун ўзбек халқи, жиззахлик мухлислар ва шогирдларимни табриклаб қоламан!
Ҳар бир баҳсда рақиб услубидан келиб чиқиб ҳаракат қиламиз. Эътибор берган бўлсангиз, рақиб зич ўйнади ва тепишга деярли имконият қолдирмади. Футболчиларимиз рақиб жарима майдони олдида муаммога дуч келди. Шу сабабли кенгроқ ўйнашга ҳаракат қилдик. Умуман олганда, биз танлаган услуб якунда ғалабани тақдим этди.
Танаффусда шогирдларимга ўйинни тезлаштириш ва кучайтириш, шунингдек, хатоларимизни тузатиш ҳақида кўрсатма бердим. Улар буни уддалади.
"Сўғдиёна" ўзи чемпионлик учун кураш олиб бораётган ҳар учала фронтда ғалаба учун ўйнайди. Тўғри, жисмоний томондан муаммолар бор. Аммо биз биринчи бор бу каби нуфузли турнирда иштирок этяпмиз. Биз ҳар бир учрашув учун алоҳида тайёргарлик кўрамиз ва айтганимдек, охиригача курашамиз.
ОФК Кубоги ярим финали аксарият шогирдларимиз учун ҳозиргача бўлган энг катта ютуқ ҳисобланади. Бу жуда катта ютуқ. Биз бу даражага ўз сабримиз ва меҳнатсеварлигимиз орқали эришдик.
Бу каби хислатлар билан шогирдларим МТЖ ва бошқа кучли хориж клубларида ўйнаш имкониятига эга. Бундан хурсандман.
Катта эҳтимол билан, рақиб бизнинг ўйинимизни синчиклаб ўрганиб чиққан, аввалги ўйинларимизни кузатган. Шу туфайли бугун ҳужумларимизни бузиш улар учун катта қийинчилик туғдирмади. Баъзи вазиятларда Жасур Ҳасановни бир рақиб қўриқласа, бошқаси унга ёрдамга келди ва бу муаммоларни кўпайтирди. Биз бундай ҳолатда қанотдан узатилган паслар, узоқ масофадан зарбалар ва стандарт вазиятлар эвазига мақсадимизга эришиш имкониятига эга эканимизни билардик.
Ҳислат Ҳалилов терма жамоадан чақирув олган ва унинг йўқлиги бугун ўз сўзини айтди. Аммо бошқа шогирдларим яхши ҳаракат қилиб, унинг ўрнини сездирмади. «Замин» янгиликларини «Вконтакти»да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Дональд Трамп 27 ёшли Каролин Левиттни Оқ уй матбуот котиби этиб тайинламоқчи
АҚШ Исроилнинг икки вазирига санкция қўлламоқчи
Яхши пишган ва мазали анор танлашга ёрдам берадиган тавсиялар
Энди операциядан сўнг кесмалар ўрни икки баробар тезроқ битиши мумкин
Организм ўзини токсинлардан қандай тозалайди?
АҚШ ҳарбийлари орасида ўз жонига қасд қилиш кўпайди
Буйрак саломатлиги учун энг фойдали сабзавот...
Apple донгдор икки айфонини расман эскирган деб эълон қилди