Лондоннинг «Челси» жамоаси бош мураббий Томас Тухелни истеъфога чиқарганини маълум қилди.
«Аристократлар» Чемпионлар Лигасининг 1-турида «Динамо» Загреб жамоасига 0:1 ҳисобида мағлуб бўлди. Бу немис мутахассисининг жамоа бош мураббийи сифатида 100-ўйини эди.
Ҳозирда «Челси» АПЛда 6-ўринни эгаллаб турибди. Жамоа ҳисобида 3 та ғалаба, битта дуранг ва 2 та мағлубият қайд этган.
Лондон клуби хўжайинлари 49 ёшли мураббийнинг истеъфоси бўйича баёнот берди:
«‘Челси’нинг барча ходимлари номидан Томас ва унинг штабига меҳнати учун раҳмат айтмоқчимиз. У мураббий сифатида жамоа тарихидан жой олади.
Янги хўжайинлар клубда иш бошлаганига 100 кун бўлди. Улар клубни ривожи бўйича қаттиқ меҳнат қилмоқда. Раҳбарлар мураббийни алмаштириш вақти келган, деб ҳисоблайди.
‘Челси’ мураббийлар штаби жамоани кейинги ўйинга тайёрлаш ва машғулотларни ўз зиммасига олади. Янги мураббийни тайинлаш бўйича тезкор ишлар олиб борилмоқда.
Янги мураббий келгунга қадар бошқа маълумотлар берилмайди».
Тухель 2021 йил январь ойидан буён клуб бош мураббийи сифатида ишлаб келаётган эди. Мураббий «аристократлар» билан 2020/21 йилги мавсум Чемпионлар Лигаси, УЕФА Суперкубоги ва Клублар ўртасидаги Жаҳон Чемпионати совринини қўлга киритган.
«Челси»нинг кейинги ўйини 10 сентябрь куни сафарда «Фулҳэм»га қарши бўлиб ўтади. “Замин” янгиликларини “Инстаграм”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Дональд Трамп 27 ёшли Каролин Левиттни Оқ уй матбуот котиби этиб тайинламоқчи
АҚШ Исроилнинг икки вазирига санкция қўлламоқчи
Яхши пишган ва мазали анор танлашга ёрдам берадиган тавсиялар
Энди операциядан сўнг кесмалар ўрни икки баробар тезроқ битиши мумкин
Организм ўзини токсинлардан қандай тозалайди?
АҚШ ҳарбийлари орасида ўз жонига қасд қилиш кўпайди
Буйрак саломатлиги учун энг фойдали сабзавот...
Apple донгдор икки айфонини расман эскирган деб эълон қилди