
ОФК кубоги ҳудудлараро ярим финал босқичидан ўрин олган "Мохун-Баган" — "Куала-Лумпур" учрашуви якунланди.
Муросасиз кечган учрашувнинг биринчи бўлимида ҳисоб очилмади. Иккинчи бўлимнинг 60-дақиқасида меҳмонлар футболчиси Пауло Жозе ҳисобни очди. Ўйин якунланиш арафасида, аниқроғи, 90-дақиқада Молла ҳисобни тенглаштириб, интригани қайтарди.
Бироқ унинг қувончи 2 дақиқа давом этди. Ҳакам томонидан қўшиб берилган дақиқаларнинг иккинчисида дастлаб Сидде, сўнгра 90+5 дақиқада Моралес рақиб дарвозасига тўп киритиб, малайзияликларни кейинга босқичга олиб чиқди.
"Мохун-Баган" — "Куала-Лумпур" 1:3
Голлар: Пауло Жозе, 60 (0:1), Молла, 90 (1:1), Сидде, 90+2 (1:2), Моралес, 90+5 (1:3)
Шу тариқа, ОФК Кубоги ҳудудлараро финали Жиззахда, "Сўғдиёна" ва "Куала-Лумпур" иштирокида ўтказилади. Мазкур баҳс 5 октябрь куни бошланади. Мазкур жуфтлик ғолиби мусобақанинг ҳал қилувчи босқичига йўлланмани қўлга киритади. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар