
Мадриднинг "Реал" клуби ҳужумчиси Криштиану Роналду фаолиятини мадридликлар сафида якунлаши мумкин. Бу ҳақда "Uff.uz" хабар бермоқда
Манбада айтилишича, "Реал" португалиялик футболчи билан шартномани узайтириш борасида музокараларни бошлаган.
Криштиану Роналдунинг клуб билан янги шартномаси 2021 йилга қадар мўлжалланган бўлади. Ўша пайтга келиб футболчи 36 ёшда бўлади ва у фаолиятини якунлаш имконига эга бўлади.
Аввалроқ, ўйинчининг хизматларига "Манчестер Юнайтед" ҳамда "ПСЖ” клублари қизиқиш билдиришганди. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар