date
views 1 234

“Maldonado Cup”. Маскерано шогирдлари Ҳайдорав бошчилигидаги Ўзбекистон U-20 термасини мағлуб этди

“Maldonado Cup”. Маскерано шогирдлари Ҳайдорав бошчилигидаги Ўзбекистон U-20 термасини мағлуб этди
Уругвайда 20 ёшгача футболчилар ўртасидаги халқаро мусобақа давом этмоқда. Ўзбекистонликлар 2-турни Аргентинага қарши ўтказиб, 0:2 ҳисобида имкониятни бой берди. Рақиб термасига Хавьер Маскерано устозлик қилади.

Равшан Ҳайдаров шогирдлари илк турда мезбон Уругвайга 1:3 ҳисобида имкониятни бой берган. Энди ҳамюртларимиз 3-турни Бразилияга қарши ўтказади. Мазкур баҳс 11 сентябрга ўтар кечаси 02:45 да старт олади.

“Maldonado Cup” (U-20). 2-тур.

Ўзбекистон – Аргентина 0:2 (0:1, 0:1)
Голлар
: Томас Куммер 38, Маестро Пуч 86.

Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси (асосий таркиб): 21. Отабек Боймуродов, 4. Абубакр Ашуров, 6. Жаҳонгир Уразов, 7. Пулатхўжа Холдорхонов, 8. Беҳруз Аскаров, 10. Умарали Раҳмоналиев (c), 14. Зафармурод Абдураҳматов, 15. Зафар Ҳакимов, 16. Ҳислат Халилов, 17. Нодир Абдураззаков, 20. Маҳмуд Маҳаммаджонов.

Четлатиш: Беҳруз Аскаров, Абубакр Ашуров.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт