16:02 / 09.09.2022
1 529

Моуринью "Лудогорец"дан учралган мағлубиятдан кейин: "Яхшиям ҳозир гуруҳ босқичи"

Моуринью "Лудогорец"дан учралган мағлубиятдан кейин: "Яхшиям ҳозир гуруҳ босқичи"
"Рома" бош мураббийи Жозе Моуринью Европа лигаси 1-туридан ўрин олган "Лудогорец"га қарши (1:2) ўйиндан кейин ўз фикрларини билдирди.

"Биз ажойиб ўйнадик дея олмайман, бундай бўлмади, аммо намойиш этган ўйинимиз мағлубиятдан қутилиб қолиш учун етарлидек туюлди. Гол уриш учун имкониятларимиз бўлди, рақиб ҳисоб очгач қийналдик. Ҳисобни тенглаштира олдик, бироқ яна ўтказиб юбордик.

Ҳозир бизда барчаси жойида эмасдек. Яхшики ҳозир плей-офф эмас, гуруҳ босқичидамиз. Олдинда 5та ўйин бор. Илк турда ғалаба қозониш жамоага устунлик берарди, аммо энди биз босим остида бўламиз.

Қиролича Елизваттанинг вафотидан қайғудаман. Мен Буюк Британияга бегона эмасман, бу менинг уйим, у ерда кўп йиллар яшаганман. Қиролича ажойиб инсон эди. Уни ҳурмат қилмаган одамни танимайман
», – дейди Моуринью Sky Sport Italia нашрига.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Моуринью "Лудогорец"дан учралган мағлубиятдан кейин: "Яхшиям ҳозир гуруҳ босқичи"