
Бунгача "Сурхон" мураббийлар штабида фаолият юритиб келган Мигель Альварес "Сурхон" бош мураббийи сифатида иш бошлади.
"Испаниялик мутахассис 1982 йилнинг 27 ноябрь куни туғилган. Мигелm УEФАнинг ПРО лицензияга эга мутахассис ҳисобланади. У Осиё футболида жуда катта тажрибага эга.
Бундан ташқари, Альварес БАА Кубоги президенти ғолиби (2018/19 йилги мавсум), БАА Лига Кубоги ғолиби (2018/19 йилги мавсум) ҳамда Мальдив ороллари чемпиони (2017/18 йилги мавсум) бўлган.
Мигель Альвареснинг ишлаган клублари:
➖ "Нью Йорк Сити" (АҚШ) — ёшлар академияси бўйича координатор;
➖ "Ал Насср" (Саудия Арабистони) — ёрдамчи мураббий;
➖ "Ал Фатҳ" (Саудия Арабистони) — ёрдамчи мураббий;
➖ "Ал Иттифоқ" (Саудия Арабистони) — бош таҳлилчи;
➖ "Тинаду ФК" (Мальдив ороллари) — бош мураббий;
➖ "Шабаб Ал Аҳли" (БАА) — бош таҳлилчи;
➖ "Ал Наср" (БАА) — ёрдамчи мураббий;
➖ "Ал Холиж" (Саудия Арабистони) — ёрдамчи мураббий;
➖ "Вади Дегла ФК" (Миср) — бош таҳлилчи;
➖ "Ал Фотиҳ" (Саудия Арабистони) — ёрдамчи мураббий;
➖ "Ал Фужайра" (Саудия Арабистони) — ёрдамчи мураббий;
➖ "Ал Адала" (Саудия Арабистони) — ёрдамчи мураббий.
Аввалроқ Анхель Лопес "Сурхон"дан кетгани ҳақида хабар берган эдик.
Маълумот учун, жамоа Coca Cola Суперлигаси 17 туридан кейин 13 очко билан 13-поғонада бормоқда.
Мигель АльваресСурхон бош мураббийиОсиё футболиУЕФА лицензиясиБАА Кубогифутбол мутахассисижамоа очколари Янгиликлар
«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар