date

Элмурод Тасмуродов "Рио–2016" ўйинларига йўлланмани қўлга киритди

Элмурод Тасмуродов "Рио–2016" ўйинларига йўлланмани қўлга киритди

Юнон-рум кураши бўйича Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси Элмурод Тасмуродов Мўғулистон пойтахти Улан-Баторда ўтказилаётган биринчи жаҳон лицензион турнирида бронза медалига эга бўлди.

Саралаш мусобақаларида Исроил, Швеция ва Венгрия терма жамоаси аъзоларини мағлуб этган Элмурод Тасмуродов ярим финалда Жанубий кореялик Сёнгхак Кимга имкониятни бой берди. Шундан сўнг, ўзбекистонлик спортчи бронза медали учун кечган беллашувда болгариялик Серафим Ангеловни 8:0 ҳисобида енгди.

Қоидага кўра, бронза медали соҳиблари Олимпида ўйинларининг лицензиялари учун ўзаро баҳс юритади. Ушбу беллашувда Элмурод грузиялик рақиби Реваз Лашхини 4:0 ҳисобида мағлубиятга учратиб, Рио–2016 ўйинларининг йўлланмасига эга бўлди.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Элмурод Тасмуродов "Рио–2016" ўйинларига йўлланмани қўлга киритди