22:31 / 09.09.2022
1 335

Миржалол Қосимов: "Қуйи ўринларда бораётган жамоалар ўз ўрнини сақлаб қолиш учун жон-жаҳди билан курашади"

Миржалол Қосимов: "Қуйи ўринларда бораётган жамоалар ўз ўрнини сақлаб қолиш учун жон-жаҳди билан курашади"
Coca-Cola Суперлиганинг 18-туридан ўрин олган "Қўқон-1912" - АГМК (0:0) учрашувидан сўнг меҳмонлар бош мураббийи Миржалол Қосимов матбуот анжуманида иштирок этди.

Ўйин ҳақида
- Қизиқарли ва курашларга бой учрашув бўлди. Албатта, ҳақли дуранг натижа қайд этилди. Биринчи бўлимда "Қўқон-1912" жамоаси қарши ҳужумларда жуда яхши ҳаракат қилди. Шоҳназар Норбеков ҳужумда ҳимоя чизиғимиз вакилларига қийинчилик туғдирди. Иккинчи бўлимда ўйин тизгинини ўз қўлимизга олдик. Бунақа ўйинларда имконият кўп бўлмайди. Вазиятлардан уриш керак. Вақт оз қолганидан ҳаракат тезлашади ва шундан хатолар юзага келади.

- "Қўқон-1912"да Иван Йосович, Анвар Ҳожимирзаев, Билолхон Тошмирзаев, Александр Мерзляковлар майдонга тушмади. Кучсизланган жамоани енгиш учун АГМКга нима етишмади?
- Албатта гол етишмади. Кучсиз демайман, қуйи ўринларда бораётган жамоалар билан ҳар доим қийин бўлади. Улар Суперлигада қолиш учун жон-жаҳди билан курашади. Мухлисларга гол керак, ғалаба керак, бизга гол етишмади.

- Валижон Раҳимов нега 2 та ўйиндан буён майдонга тушмаяпти?
- Унда жароҳат бор.

- Кейинги турда "Пахтакор" билан ўйнайсизлар. Кучли жамоага қарши ўйинда йўқотилган очколар ўрнини тўлдирилишига ишонасизми?
- Ҳар бир ўйинга жиддий ёндашамиз. Тақвим бўйича ўйнаймиз, ғалаба учун ҳаракат қиламиз.

- "Насаф" билан кубок ўйинида финал учун ҳаракат қиласизларми?
- Албатта, ҳаракат қиламиз (кулади), ахир клубдаги барча ҳаракатлар соврин ютиш учун амалга оширилаяпти. Ярим финалгача осон бўлмади. Осиё кубоги йўлланмаси учун ўйин бўлади.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Миржалол Қосимов: "Қуйи ўринларда бораётган жамоалар ўз ўрнини сақлаб қолиш учун жон-жаҳди билан курашади"