Coca-Cola Суперлиганинг 18-туридан ўрин олган "Пахтакор" - "Металлург" (2:1) учрашувидан сўнг меҳмонлар бош мураббийи Луисма Эрнандес ўз фикрлари билан ўртоқлашди.
- Бугун кўрсатган ўйинимиздан мамнунман. Жанговор ўйин бўлди, биз "Пахтакор"ни ютишимиз ёки дуранг ўйнашимиз ҳам мумкин эди.
Ўйин охирида ҳакамларга ўйинни такроран кўриб таҳлил қилишларини илтимос қилдим. Чунки айрим вазиятларда ҳакамлар "Пахтакор"га ён босгандек кўринди. Биз биламиз, бу жамоага ҳакамлар ёрдами зарур эмас. Бугунги ўйин ҳам VAR тизими футболда қанчалик муҳимлигини кўрсатиб берди.
Голгача ҳам, голдан кейин ҳам жамоамиз шиддатли ўйин намойиш қилди. Биз бугун "Пахтакор" майдонига тарихий ғалабани қўлга киритиш учун келгандик. Рақибда ҳам имкониятлар бўлди. Баҳсли вазиятда гол урилди, лекин биз жамоамиз кўрсатган ўйиндан хурсандмиз.
Футболчиларимиз учрашув давомида рақибга нисбатан кескин ўйнагани йўқ. Аксинча биз шиддаткор ўйин намойиш қилдик. “Замин” янгиликларини “Youtube”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Дональд Трамп 27 ёшли Каролин Левиттни Оқ уй матбуот котиби этиб тайинламоқчи
АҚШ Исроилнинг икки вазирига санкция қўлламоқчи
Яхши пишган ва мазали анор танлашга ёрдам берадиган тавсиялар
Энди операциядан сўнг кесмалар ўрни икки баробар тезроқ битиши мумкин
Организм ўзини токсинлардан қандай тозалайди?
АҚШ ҳарбийлари орасида ўз жонига қасд қилиш кўпайди
Буйрак саломатлиги учун энг фойдали сабзавот...
Apple донгдор икки айфонини расман эскирган деб эълон қилди