2 075
”Сигирнинг оппоқ сутидай топ тоза гол”инглар муборак бўлсин, “отамнинг “Пахтакори!” ёхуд "Металлург" клубидан "даҳшат" баёнот
Coca-Cola Суперлиганинг 18-туридан ўрин олган "Пахтакор" - "Металлург" (2:1) учрашувидан бекободликлар норози. Буни эса жамоа матбуот хизмати берган баёнотдан ҳам билса бўлади. Қуйида "Металлург" клуби томонидан берилган баёнотни сизга тақдим этамиз:
"Бургуткўз ҳакамларингдан айланай, ЎФА!
Учрашувдан олдин ОАВ саҳифаларида кўп таъкидланган 11 йиллик қора анъанага чек қўйилиши мумкин эди. “Металлург” Тошкентда “Пахтакор”дан очко олишга яқин келди. Аммо футболчилардан ранг бўйича ҳам, ҳаракат бўйича ҳам ажралиб турувчи ҳакамларнинг “саҳнага чиқиши” ҳаммасини бузиб қўйди. “Металлург” Тошкентда аламли мағлубиятга учради.
Кутилганидек учрашув мезбонларнинг ҳудудий устунлиги ва кескин ҳужумлари билан бошланди. Ўйинини қарши ҳужум асосига қурган “Металлург” дастлабки босим ва тазйиққа матонат билан бардош берди ва ўзининг имкониятини кутди. Бу имконият эса 23 дақиқада бўй кўрсатди. Тезкор қарши ҳужумда жарима майдонига ёриб кирган Забихилло Ўринбоевни мезбонлар посбони тўхтатиб қолди. Ҳакам иккиланмай 11 метрлик нуқтани кўрсатди. Пенальтини жабрланувчининг ўзи бехато амалга оширди – 0:1.
Ўйиннинг бундай тус олиши табиийки “Пахтакор”га ёқмади. Жамоа энди ҳимояни ҳам ташлаб, тўлиқ куч билан ҳужумга отланди. Лобанов дарвозаси ёнида кетма кет хавфли вазиятлар юзага кела бошлади. Шундай ҳужумлардан бирини тайм охирида Пшемислав Банашакнинг голи билан тугади. Мазкур голни аслида бекободликлар “ҳакамнинг ёрдами билан” ўзларига ўзлари олиб келишди. 33-дақиқада Керим Палич рақиб ҳудуди рақиб оёғи тагига ташланиб, тўпни олиб қўйишга эришди. Бир қараганда тоза ҳаракат қилгандек эди. Фирдавс эса вазиятни бошқача баҳолади. “Металлург” томонга жарима зарбаси белгилашидан ташқари, меҳмонлар таянч ярим ҳимоячисига оддий вазият учун сариқ карточка ҳам кўрсатди. Стандарт ҳолатидан бошланган ҳужум эса гол билан якунланди – 1:1.
56-дақиқада 56 йил муқаддам жаҳон чемпионатининг финалида йўқ голни инобатга олган рефери Тофиқ Баҳрамов “тирилиб қайтгандай бўлди” (Во дариғ, ўхшашликни қаранг!). “Пахтакор” футболчиси ўнг қанотдан таъқибчисидан қочиб, тўпни жарима майдонига узатди. Олис бурчакда Файзуллаев тўпга боши билан зарба берди. Лобанов дарвоза чизиғи устида туриб қўлларини олдинга чўзганча тўпни қайтарди. Норсафаров вазият нима билан тугашини кузатиб турган бир пайтда, эътибор беринг, Лобанов, “Пахтакор”нинг қанотдан тўпни узатган ўйинчиси, уни таъқиб қилиб келган “Металлург” ҳимоячиси, жарима майдони ичида яна икки футболчининг орасидан қанот ҳаками “тўпнинг чизиқни кесиб ўтганини кўриб турибди-да”!!! Ээээээ, бургуткўз ҳакамларингдан айланай Ўзбекистон, ЎФА, Футбол ҳакамлари маркази, деворгинг келади! Қойилмисан!!!
Сўнгги икки уч ўйиндан буён ҳакамларни роса танқиб қилган Максим Шацкихнинг нолалари “қаерларгадир етиб борганга” ўхшайди. Бундай ҳакамлик билан жаҳон чемпионатини орзу қилманг, деганди, Лобановский мактабида таҳсил кўрган Максим! Энди-чи, эндиям орзу қилмайликми, Мундиални?!
Собиқ Иттифоқ даврида мамлакатимиз шарафини ҳимоя этган “Пахтакор”га барча ишқибозлик қилган. Отамиз ҳам, тоғамиз ҳам, жиянимиз ҳам, қўшнимиз ҳам, ўзбек ҳам, ўрис ҳам! Хуллас ҳамма Ўзбекистонликлар! Шу боисдан ҳам мезбонлар расмий телеграмм канали таъкидлаганидек, “сигирнинг оппоқ сутидай топ тоза гол”инглар муборак бўлсин, “отамнинг “Пахтакори!” “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Дональд Трамп 27 ёшли Каролин Левиттни Оқ уй матбуот котиби этиб тайинламоқчи
АҚШ Исроилнинг икки вазирига санкция қўлламоқчи
Яхши пишган ва мазали анор танлашга ёрдам берадиган тавсиялар
Энди операциядан сўнг кесмалар ўрни икки баробар тезроқ битиши мумкин
Организм ўзини токсинлардан қандай тозалайди?
АҚШ ҳарбийлари орасида ўз жонига қасд қилиш кўпайди
Буйрак саломатлиги учун энг фойдали сабзавот...
Apple донгдор икки айфонини расман эскирган деб эълон қилди