20:00 / 10.09.2022
1 114

"Сурхон" устидан ишончли ҳисобда ғалаба қозонган "Насаф" пешқадамга айланди

"Сурхон" устидан ишончли ҳисобда ғалаба қозонган "Насаф" пешқадамга айланди
Ўзбекистон Суперлигаси 18-туридан ўрин олган "Сурхон" - "Насаф" учрашуви ниҳоясига етди. Унда қаршиликлар жиддий қаршиликка дуч келмади, 2:0.

Дастлаб, 42-дақиқада Умар Эшмуродов аниқ зарбаси билан ҳисобни очди. Ҳусаин Норчаев иккинчи таймда ўнг қанотдан уюштирган рейди орқали жамоасининг иккинчи голига муаллифлик қилди.

Шу тариқа, "аждарлар" очколари сонини 35 тага етказиб олган ҳолда, биринчи ўринга кўтарилиб олди. 13-поғонадаги "Сурхон" 13 очко жамғарган.

"Сурхон" – "Насаф" - 0:2
Голлар
: Умар Эшмуродов 42, - 0:1 (Марко Станоевич). Ҳусайн Норчаев 69, - 0:2 (Дилшод Саитов).

"Сурхон": 13.Азизхон Исақов, 2.Зоир Жўрабоев, 3.Бобиржон Акбаров, 4.Жавоҳир Соҳибов, 5.Серхио Родригес (9.Манель Мартинес, 63), 7.Ислом Тошпўлатов (60.Ўрал Чориев, 80), 11.Луис Мигель (99.Камрон Сайдазимов, 80), 14.Рубен Санчес Перес, 19.Нуриддин Ҳасанов, 20.Иқбол Маликжонов, 26.Улуғбек Абдуллаев (66.Беҳруз Шайдулов, 63).
Захира: 86.Даврон Мерганов, 6.Жаҳонгир Аҳмадов, 23.Абдулазиз Юсупов, 31.Асилбек Темиров, 55.Шарафиддин Шобиров.

"Насаф": 35.Абдувоҳид Неъматов, 2.Алибек Давронов, 4.Ҳусниддин Алиқулов, 5.Ғолиб Ғайбуллаев, 7.Шароф Муҳитдинов (34.Шерзод Насруллаев, 78), 8.Дилшод Саитов (23.Сардор Садуллаев, 89), 10.Ҳусайн Норчаев (19.Матеус Лима Круз, 78), 17.Суҳроб Нуруллоев (18.Баҳром Абдураҳимов, 67), 77.Ойбек Бозоров (9.Иван Соловьёв, 78), 88.Марко Станоевич, 92.Умар Эшмуродов.
Захира: 1.Умиджон Эргашев, 13.Азамат Сойибов.

Огоҳлантиришлар: Зоир Жўрабоев 34, Жавоҳир Соҳибов 41, Алибек Давронов 53, Ойбек Бозоров 74.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » "Сурхон" устидан ишончли ҳисобда ғалаба қозонган "Насаф" пешқадамга айланди