22:03 / 10.09.2022
928

«Локомотив» «Динамо»га қарши баҳсда сўнгги дақиқаларда урилган гол эвазига мағлубиятдан қутулиб қолди

«Локомотив» «Динамо»га қарши баҳсда сўнгги дақиқаларда урилган гол эвазига мағлубиятдан қутулиб қолди
Фото: «Локомотив»
Футбол бўйича Ўзбекистон Суперлигасининг 18-турида «Локомотив» ва «Динамо» 10 сентябрь, шанба куни ўзаро баҳс олиб борди.

Учрашувнинг 34-дақиқасида Марат Бикмаев ҳисобни очди. Биринчи бўлимнинг қолган дақиқаларида дарвозалар ишғол этилмади. Иккинчи бўлимнинг сўнгги дақиқаларида Ислом Рашидхонов мувозанатни тиклади.

«Локомотив» очколарини 18 тага етказиб, 11-ўринни банд этди. «Динамо» эса 10 очко билан 14-ўриндан жой олди.

«Локомотив» — «Динамо» 1:1
Голлар
: 0:1 — 34 Марат Бикмаев, 1:1 — 80 Ислом Рашидхонов.

«Локомотив»: 1. Абдумавлон Абдужалилов, 3. Ислом Қобилов, 4. Дилшоджон Комилов (20. Жалолиддин Жумабоев, 88), 8. Нурмуҳаммад Тошпўлатов, 9. Жавоҳир Алижонов (27. Ислом Рашидхонов, 46), 10. Жасурбек Жалолиддинов, 14. Хуршид Мухторов (6. Алишер Салимов, 46), 17. Санжар Қодирқулов (21. Ғулом-Ҳайдар Ғуломов, 76), 19. Этаме Жероме, 22. Манучеҳр Сафаров, 34. Анваржон Алижонов.

«Динамо»: 12. Милоэ Прекович, 5. Михайло Йованович (20. Жасур Жумаев, 83), 6. Иброҳим Йўлдошев, 7. Шоҳруҳ Абдураҳмонов, 9. Тўлқин Эргашев (19. Ислом Шарипов, 46) (70. Ойбек Нурматов, 81), 10. Шоҳмалик Комилов, 15. Жўрабек Маннонов, 17. Эркин Байдуллаев, 22. Абдужамол Исроилов, 27. Марат Бикмаев (11. Саҳоб Рашидов, 81), 78. Элгужа Григалашвили.

Огоҳлантириш: Шоҳмалик Комилов (60).

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » «Локомотив» «Динамо»га қарши баҳсда сўнгги дақиқаларда урилган гол эвазига мағлубиятдан қутулиб қолди