
23 сентябрь куни Қозоғистоннинг Алмати шаҳрида Марказий Осиёнинг энг кучли промоушенларидан бири NFC (Nayza Fighting Championship) навбатдаги 44-турнирини ўтказади.
Биз учун аҳамиятли жиҳати, "NFC 44" нинг асосий жангида ҳамюртимиз Фарҳоджон Машрапов промоушеннинг енгил вазн (70,3 кг) тоифаси чемпионлик камари учун октагонга кўтарилади. У қозоғистонлик мағлубиятсиз одимлаётган, Магомед Кабардиевга қарши жанг қилади.
Қизиқ томони, Кабардиев Фарҳоджоннинг укаси Баҳромжон Машрапов билан ҳам тўқнаш келган ва очколар ҳисобида ғалаба қозонганди. Бу ўзига хос реванш ҳисобланади. Яъни, Фарҳоджон укасининг "қасос"ини олишга ҳаракат қилиб кўради.
Эслатиб ўтамиз, Кабардиевнинг профессионал кўрсаткичи 8-0 бўлса, Фарҳоджон Машраповнинг рекорди 4-2 кўриниш олган.

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар