РПЛ 9-турида “Аҳмат” ўз майдонида “Пари НН”га 1:3 ҳисобида ютқазди. Учрашувнинг танаффуси вақтида мезбонлар устози Андрей Талалаев истеъфога чиқарилди.
“Ўйин танаффуси вақтида Талалаев ҳамда Грозний клуби раҳбарларидан бири ўртасида жанжал юзага келди. Ўшандаёқ мураббийни истеъфога чиқариш борасида принципиаль қарор қабул қилиб бўлинганди. Талалаев 2-таймда стадионни тарк этди”, дея хабар бермоқда “Championat.com”.
“Аҳмат” 9 ўйиндан кейин 9 очко билан турнир жадвалида 9-ўринда бормоқда.
Шу тариқа, Талалаев жорий мавсум 9-турдан кейин лавозимини тарк этган 7-мураббийга айланди ва бу мусобақа антирекорди ҳисобланади. Аввалроқ, Игорь Шалимов (“Урал”), Сергей Юран (“Химки”), Александр Бородюк (“Торпедо”), Николай Писарев (“Химки”), Марвин Комппер (“Локомотив”) ва Олег Василенко (“Факел”) истеъфога чиқарилганди. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Россия армияси Купянскка киргани айтилмоқда
АҚШ Исроилнинг икки вазирига санкция қўлламоқчи
Байден ва Жинпинг Перуда учрашди: «Агар бир-биримизни рақиб деб билсак, муносабатларни бузамиз»
АҚШ ҳарбийлари орасида ўз жонига қасд қилиш кўпайди
Туркиянинг Harper’s Bazaar нашри йил аёлини аниқлади (фото)
Организм ўзини токсинлардан қандай тозалайди?
КХДР етакчиси дронларни оммавий ишлаб чиқаришни йўлга қўйишни буюрди
Буйрак саломатлиги учун энг фойдали сабзавот...