date
views 5 229

"ПСЖ" камчиликда "Лилл"га тўп уриб, Француз лигаси кубоги ғолиби бўлди

"ПСЖ" камчиликда "Лилл"га тўп уриб, Француз лигаси кубоги ғолиби бўлди

23 апрелда Париждаги "Стад де Франс" стадионида Француз лигаси кубоги финалида "ПСЖ" ва "Лилль" клублари учрашди, деб хабар берилади "Кун"да.

Учрашувда ҳисобни "ПСЖ" яримҳимоячиси Хавьер Пасторе 40-дақиқада очди. 49-дақиқада "Лилль" ҳимоячиси Жибриль Сидибе ҳисобни тенглаштирди.

70-дақиқада "ПСЖ" яримҳимоячиси Адриан Рабио 2-сариқ карточкаси учун қизил карточка олиб, майдондан четлаштирилди.

Парижликлар камчилик бўлиб ҳаракатланишларига қарамай, 74-дақиқада Анхель Ди Мариянинг голи эвазига ғолиб бўлишди.

"ПСЖ" ушбу нуфузли мусобақани умумий ҳисобда 6 марта ва кетма-кет 3 марта қўлга киритди. Бу натижа мусобақа тарихида энг яхши кўрсаткич ҳисобланади.

Бундан ташқари, Париж клуби 6 марта Франция чемпиони бўлган ва 9 марта миллий Кубокни қўлга киритган.

Шунингдек, Лоран Блан шогирдлари март ойидаёқ ўзларига жорий мавсумдаги мамлакат чемпиони унвонини муддатдан аввал тахт қилиб қўйдилар.

Франция лигаси кубоги. Финал

ПСЖ (Париж) – Лилль (Лилль) – 2:1

Голлар: Пасторе, 40 (1:0); Сидибе, 49 (1:1); Ди Мария, 74 (2:1).

Четлатиш: Рабио, 70 (ПСЖ)
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » "ПСЖ" камчиликда "Лилл"га тўп уриб, Француз лигаси кубоги ғолиби бўлди