00:03 / 16.09.2022
2 692

"Укам, футболни тушунасанми?" ёхуд Қосимовнинг нимадан жаҳли чиқди?

"Укам, футболни тушунасанми?" ёхуд Қосимовнинг нимадан жаҳли чиқди?
Суперлига 19-тур доирасидаги АГМК – "Пахтакор" (0:2) ўртасидаги учрашувдан кейинги матбуот анжуманида олмалиқликлар бош мураббийи Миржалол Қосимов ўз фикрларини билдирди.

"Қизиқарли ўйин бўлди. Жуда ҳам муҳим баҳс эди. Ғалаба қозонганимизда, чемпионлик учун курашсак бўларди. Шунга яраша тайёргарлик кўргандик. Ўйинни ёмон бошламадик.

Футболда гол урмасанг, вазият қийинлашиб бораверади. "Қўқон-1912"га қарши баҳсда ҳам гол ура олмагандик. Имкониятлар, вазиятлар яратмоқдамиз. Аммо гол ура олмаяпмиз. Иккинчи бўлим бошида Мартин Боаке гол урганда, вазият ўзгариб кетиши мумкин эди.

"Пахтакор" - яхши жамоа. Хатолардан жуда унумли фойдаланади ва кечирмайди. Уларни ғалаба билан табриклаймиз. Ҳаёт давом этади, кейинги ўйинга тайёргарлик кўрамиз.

- АГМК 10-ўйинда ҳам "Пахтакор"ни мағлуб эта олмади. Бу натижага қандай қарайсиз? Бу сиз эгаллаб турган "курси қимирлаши"га сабаб бўлмайдими?
- Сиз бундай нарсаларга жуда устасиз. Насиб қилгани бўлади. Эртага нима бўлишини Худо билади.

- АГМКни чемпионлик учун курашдан чиқди, деб айта оламизми?
- Ҳозир айтдим. Шу баҳс биз учун жуда муҳим эди. Ютганимизда, вазият бошқача бўларди. Ҳозир биз қолиб кетдик. Очко олиш осон бўлмаяпти. Ҳар бир беллашув шиддатли ва жанговор кечмоқда. Мағлубиятдан тўғри хулоса чиқарган ҳолда, давом этамиз.

- АГМК чемпионатда курашдан чиқди. Бир томондан бу кубокка бор эътиборни қаратиш учун яхши эмасми?
- Мен ҳар бир мусобақада узоқроққа боришни истайман. Нимадандир воз кечиб юборишни ёқтирмайман. Биз бугун бошқа натижа кутган эдик. Афсус, ўхшамади.

- Ҳозир АГМК кубокда энг хавфли жамоага айланди...
- Вақт кўрсатади. Буни футбол, деб қўйибди. Айтганимдек, футболда гол урилмаса, жуда ҳам қийин. Иккала таймда ҳам яхши вазиятларимиз бўлди. Имкониятлардан фойдаланиш керак. Гол урилмаса, ўйин нолга тенг бўлиб қолаверади.

- Охирги 10 дақиқада жамоангиз буткул ўйинни ташлаб қўйди. Чераннинг ўзида 3 та гол уриш учун имкон берилди...
- Йўқ, йўқ. Укам, футбол ўйнаганмисан, уни тушунасанми? Йигитлар ҳужумга ўтиш учун олдинга чиқишди. Сўнг ҳимояда бўшлиқлар юзага келди. Гол уришга ҳаракат қилинади ва орқа чизиқ заифлашиб қолади. Агар биз гол урганимизда, вазият тескари ҳолатда бўларди.

Ҳимояда қолиб, 2 та ё 10 та ўтказганимизнинг фарқи йўқ. Ундан кўра, таваккал қилиб, футболчилар вазиятдан чиқиб кетишга ҳаракат қилди. Марказий ҳимоячи Сардор Раҳмонов охирида ҳужумчи сифатида тўп тепди.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » "Укам, футболни тушунасанми?" ёхуд Қосимовнинг нимадан жаҳли чиқди?