Ўзбекистон Суперлигаси 19-туридан ўрин олган АГМК - "Пахтакор" учрашувида меҳмонлар 2:0 ҳисобидаги муҳим ғалабани қўлга киритди. Беллашувдан сўнг ҳар иккала жамоа бош мураббийлари иштирокида матбуот анжумани бўлиб ўтди. Қуйида Максим Шацкихнинг фикрлари билан танишиб чиқишингиз мумкин.
Ўйин ҳақида
- Бугун майдонда футбол ўйнашни истайдиган, комбинациялар амалга оширадиган яхши жамоага қарши ўйнадик. Вазиятлар ёмон бўлмади. Иккинчи таймда жонли ўйин бўлди. Биринчи голдан кейин рақиб катта куч билан ҳужумга интилди ва шунинг оқибатида бизда кўпроқ бўш ҳудудлар бўлди. Бизда гол уриш учун яхши вазиятлар бўлди. Иккинчи голда ҳам ҳимоячининг хатоси бизга қўл келди. Уни хато қилишга мажбур қилдик деса ҳам бўлади. Ҳар бир ўйин биз учун финалга тенг, ҳар бир ўйинга сўнггисидек эътибор қаратамиз. Энди ФИФА кунлари давомида бироз танаффус қиламиз ва бироз дам олганимиздан сўнг кейинги тайёргарликни бошлаймиз.
- Бугун "Пахтакор" футболчилари ўзаро пасларда бир неча марта ноаниқликларга йўл қўйишди. Киритилган голлар ҳам рақиб ҳимоячиларининг хатоларига эвазига юзага келди. Бугун сиз қўллаган тактика қанчалик ўзини оқлади дея оласиз?
- Рақиб ҳимоячиларини хато қилишга менимча биз мажбур қилдик. Шу сабаб ҳам голлар юзага келди. Бизнинг ҳаракатлар эвазига рақиб бу хатоларга йўл қўйди. Юқори прессинг сабаб биз ўз мақсадимизга етишдик. Бугун биз яхши ўйин, юқори хоҳиш эвазига ғалаба қозондик. Айнан шу нарсани мен ўйиндан олдин йигитлардан сўрагандим.
- Бугун "Пахтакор"нинг жуда кўп ўйинчиларига тиббий ёрдам кўрсатилди. Бу бугунги ўйин билан боғлиқми, ёки олдинги машғулотлардаги зўриқиш асоратими?
- Мен бугун бу нарсани сезганим йўқ. Бир неча вазиятларда тўқнашувлар юзага келди холос. Умуман олганда йигитларнинг ҳозирги жисмоний ҳолатлари жуда яхши. Бугун рақиб ҳам, биз ҳам вақт чўзишга умуман интилмадик. Мухлислар бугунги ўйиндан қониқдилар деб ўйлайман, сабаби бугун жонли ўйин кўрдик. Яна қайтараман, бугун футбол ўйнашни, комбинациялар қилишни хоҳлаган икки жамоа тўқнаш келди.
- Бугун иккинчи таймда учта ҳимоячи билан ҳаракат қилдингиз. "Навбаҳор"га қарши ҳам шундай ҳаракат қилгандингиз. Мавсумни шу уч ҳимоячи билан ўйнаб тугатса бўлмайдими? Сабаби, айнан шу ҳолатда жамоа яхши ўйин кўрсатмоқда...
- Кўрамиз. Нега бундай бўлмаслиги керак? Мен ҳар доим ўйиндан кейинги матбуот анжуманида биз ҳар доим тактикамизни ўзгартириб туришимиз ҳақида гапирмоқдаман. Биз вазиятга қараб иш қиламиз. Айнан шунинг учун ҳам мен шу ердаман. Машқ қилмоқдамиз, йигитларга ўргатмоқдамиз. Исталган вазиятда жамоа ўйинини шунга мослаштиришимиз мумкин. Бу ўйин давомида ёки ўйиндан олдин ҳам бўлиши мумкин. Биз учун бу муаммо эмас. Кейинчалик қандай ҳаракат қилишимизни танаффусдан сўнг билиб оламиз. Жамоадаги кўпгина футболчилар терма жамоаларга йўл олишади ва улар қайтганларидан сўнг вазиятга қараб иш тутамиз. “Замин” янгиликларини “Youtube”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Россия армияси Купянскка киргани айтилмоқда
АҚШ Исроилнинг икки вазирига санкция қўлламоқчи
Байден ва Жинпинг Перуда учрашди: «Агар бир-биримизни рақиб деб билсак, муносабатларни бузамиз»
АҚШ ҳарбийлари орасида ўз жонига қасд қилиш кўпайди
Туркиянинг Harper’s Bazaar нашри йил аёлини аниқлади (фото)
Организм ўзини токсинлардан қандай тозалайди?
КХДР етакчиси дронларни оммавий ишлаб чиқаришни йўлга қўйишни буюрди
Буйрак саломатлиги учун энг фойдали сабзавот...