Coca-Cola Суперлиганинг 19-туридан ўрин олган "Насаф" - "Қўқон-1912" (2:1) учрашувидан сўнг меҳмонлар бош мураббийи Даврон Файзиев матбуот анжуманида иштирок этди.
Ўйин ҳақида
- Қизиқарли ўйин бўлди. Кетма-кет 7 та турдан буён дуранг ўйнаб келаётгандик. Бугун ҳам барчаси дуранг натижага қараб кетаётгандек эди. Бугун ютишимиз ҳам мумкин эди, дуранг қайд этишимиз ҳам мумкин эди. Йигитларга ўйин учун раҳмат айтаман, кучли рақиб майдонида ёмон ўйин кўрсатмадик.
- Жамоанинг биринчи бўлимда ўйини қовушмаганига нима сабаб деб ўйлайсиз?
- Барчасига "Насаф" айбдор. Ўйнашга бермади, прессинг қилди, нафас ростлашга ҳам имконият қолдирмади. Биринчи бўлимда тўп назорати учун кўрсатма бергандим, хатолар бўлди. Тўпни қабул қилиш ва узатмаларда камчиликларимиз кўзга ташланди.
- Иккинчи бўлимда ўйинни кучайтириш аввалдан ўйланган режа эдими?
- Учрашув олдидан йигитларга қўрқмасдан ўз ўйинини кўрсатишни айтгандим. Биринчи бўлимдан фарқли равишда иккинчи бўлимда кўпроқ вазиятларга эга бўлдик.
- "Қўқон-1912" жамоаси бу йилги мавсумда муваффақиятли қатнаша олмаётганига нима сабаб деб ўйлайсиз?
- Буни билганимда албатта айтардим. Ўйинларимизни кузатиб бораётган бўлсангиз, ҳеч бир учрашувда рақибдан вазиятлар яратиш бўйича қолишаётганимиз йўқ. Масалан, "Нефтчи", "Навбаҳор", "Олимпик" ва АГМКга қарши ўйинларда вазиятлардан фойдалана олмаган холатлар кўп бўлди. Хатто пенальтидан ҳам гол ура олмадик.
Бугунги ўйинда бизда йўқотишлар бор эди. Масалан марказий ҳимоячи Иван Йосовичнинг бизга катта фойдаси тегиши мумкин эди. Бундан ташқари Анвар Ҳожимирзаевда ҳам жароҳат бор эди.
- Ўйин сўнгида ҳакамларга жиддий эътироз билдирдингиз. Вазият якунида сизга сариқ карточка ҳам кўрсатилди...
- Ўйин эмоцияларида бунақа холатлар бўлиб туради. Биз захирадан футболчини майдонга туширмоқчи эдик, ён ҳакам буни бош ҳакамга маълум қилди. Аммо бош ҳакам эшитгиси келмади ва ўйинни давом эттиришни сўради. Мен шу вазият учун эътироз билдирдим. Қизишиб кетган бўлсам узр сўрайман. Бунақа эмоциялар бўлмаса футболда ишлашнинг ҳожати йўқ. «Замин» янгиликларини «Вконтакти»да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Россия армияси Купянскка киргани айтилмоқда
АҚШ Исроилнинг икки вазирига санкция қўлламоқчи
Байден ва Жинпинг Перуда учрашди: «Агар бир-биримизни рақиб деб билсак, муносабатларни бузамиз»
АҚШ ҳарбийлари орасида ўз жонига қасд қилиш кўпайди
Туркиянинг Harper’s Bazaar нашри йил аёлини аниқлади (фото)
Организм ўзини токсинлардан қандай тозалайди?
КХДР етакчиси дронларни оммавий ишлаб чиқаришни йўлга қўйишни буюрди
Буйрак саломатлиги учун энг фойдали сабзавот...