Ўзбекистон миллий терма жамоамиз Жанубий Кореядаги йиғинда иккита халқаро ўртоқлик ўйинларини ўтказишидан хабарингиз бор. Бугун терма жамоамиз устози Сречко Катанец иштирокида матбуот анжумани ташкил этилди.
Бу ҳеч бир мухлисни беэътибор қолдирмаган бўлса керак. Шунингдек, бош мураббий томонидан йиғинга таклиф қилинган футболчилар рўйхати ҳам доимгидек турли саволларни келтириб чиқарди. Бу борада гап кетганда мутахассисларнинг ҳам фикрларини эшитиш муҳим. Шу сабабли Жаъфар Ирисметов Sports.uz учун муносабати билан ўртоқлашди.
“Терма жамоамизни соғиндик”
- Тўғрисини айтсам, бўлажак ўйинлар жуда ҳам қизиқ. Камерун ҳам, Коста-Рика ҳам жаҳон чемпионати иштирокчилари. Ушбу учрашувларни қизиқиб кутяпмиз. Анчадан бери терма жамоамизни кўрмадик. Терма жамоамиз қай аҳволда? Чақирган футболчиларни кўрамиз. Терма жамоада катта ўзгаришлар бўлмади. Аммо анчадан бери кўрмаганимиз учун терма жамоамизни соғиндик.
“Натижага бош мураббий жавоб беради”
- Таркиб бўйича бирор нарса дейиш қийин. Бош мураббий ҳал қилади, биз нима ҳам деймиз? Натижага бош мураббий жавоб беради. Ҳозир бирор гап айтиш қийин. Нимагаки, бу ўртоқлик ўйинлари. Мураббий у ёки бу футболчини текширяпман дейиши мумкин. Тўғри, Жамшид Искандеров, Бобур Абдуҳолиқов ва яна айрим ўйинчилар чақирилмаяпти, деб кўпчилик гапиряпти. Мана шундай йиғинларда уларни ҳам текшириб олса яхши бўларди, деб ўйлайман.
Мисол учун Бобур Абдуҳолиқов ҳам ҳозирги кунда яхши ўйин кўрсатяпти. Уни ҳам олса бўларди. “Нефтчи”даги Аброр Исмоиловнинг ўйинини кўряпмиз. Ҳар ўйинда энг яхши футболчи бўляпти. Яна бошқалар бор. Лекин мен Катанецнинг мақсадини билмайман. У олдига нима мақсад қўйган экан? Таркибга озгина ўзгартириш киритиб бошқаларни ҳам чақирса бўларди. Элдор Шомуродовни ўйин амалиёти кам, уни чақиряпти. Бошқа томондан қараганда, Элдорга учиб келиш жуда узоқ. Биз Катанецни нимани хоҳлаётганини билишимиз керак. Бу таркибни йиғишдан нимани кўзлаган? Бу йил чемпионатимизда кўп ўйинчилар очилди.
“ЎФА раҳбарларининг мураббийга саволи бўлиши керак”
- Катанец билан учрашиб қоламанми-йўқми, билмайман. У мени саволимга жавоб берадими-йўқми, буни ҳам билмайман. Савол йўқ. Кўпроқ ЎФА раҳбарларининг саволи бўлиши керак. Хорижик мураббийлар кўп айтяпти: биз келиб-кетаверамиз, аммо футбол сизларга қолади, дейишяпти. Шунинг учун мақсадни билиш керак. Катанецни нимага чақирганмиз? Футболчиларни ёши ҳам бир жойга қараб кетяпти. Уларни ҳозирги салоҳияти қанақа? Ҳа, Кападзени жамоаси бор. Нимага у ердан ҳам футболчилар жалб қилинмаяпти? Жўрақўзиев, Ҳамралиевга ўхшаган яхши футболчилар чиқяпти. Ҳаммаси қанақа мақсад қўйганига боғлиқ.
Агар Осиё Кубогини ютамиз, деб мақсад қўйган бўлса, бу бошқа нарса. Ёки асосийси, жаҳон чемпионатига чиқиш бўлса, бу бошқа масала. Ҳали жаҳон чемпионатининг саралашигача анча бор. Кичкина ютуқлар билан хурсанд бўлиб юрадиган бўлсак, биз ҳеч нимага эришмаймиз. Терма жамоамиз Наманганда ўйнади. Ўша ердаги рақибларни ютиб хурсанд бўлиб юриш яхши эмас. Ўйин кўрмадик. Ўйин деганимда тактикани назарда тутяпман. Шомуродов, Машарипов кабиларнинг индивидуал маҳорати эвазига вазиятдан чиқиб кетгандик. Аммо тактик томонлама терма жамоамизда ўйин услуби йўқ. Бу менинг фикрим.
“Танланган таркиб қанчалик тўғрилиги ўйинларда билинади”
- Бош мураббий натижага жавоб берганидан кейин ўзи ҳал қилади. Искандеров, Абдуҳолиқовлар бўйи пастлиги учун балки мураббийнинг ўйинига мос келмаслиги мумкин. Яна билмадим. Бу футболчилар нима учун талабга жавоб бермаслигини у билиши керак. Ҳозирги кундаги энг яхши ўйинчиларни олиш керак бўлса, у ҳолда Темурхўжа Абдуҳолиқов, Аброр Исмоилов, Жамшид Искандеров ва яна кўплаб футболчилар бор. Аммо мураббий ҳаммани ҳам олавермайди. Бу тарафдан ҳам уни тўғри тушунишимиз керак. Масалан, Искандеровни кимни ўрнига олиш керак эди?
Фақат олиб кетилаётган 22 нафар ўйинчига яна 2 та футболчини қўшиб қўйса ҳеч нима бўлмасди. Ўйнатмасам нима қиламан олиб кетиб, дейиши мумкин. Лекин футболчилар терма жамоа муҳитини ҳис қилишлари керак. Балки Искандеровни олмасликка мураббий 100 фоиз ҳақлидир. Ёки тактикасига тўғри келмас, бирор нима айтиш қийин. Катанецнинг матбуот анжуманини ўқидим. Айтибди-ку, рақиб бақувват, Искандеров тўғри келмайди, деган. Месси, Сильва ёки бошқа жуссаси кичкиналар ҳам ўйнашяпти. Ўша гап: раҳбарият ва мураббий нимани хоҳлаяпти? Кўрамиз, танланган таркиб қанчалик тўғрилиги ўйинларда билинади.
“Ўзбекистонда Машариповдек ўйинчини топиш қийин”
- Машарипов ҳам жароҳати сабабли келмади. Уни ўрнини ёпадиган футболчи борми ёки йўқми, билмадим. Ҳали жамоамизда мураббий имзоси йўқ. Ўзбекистонда Машариповдек ўйинчини топиш қийин. Уни ўрнини Достон Ҳамдамов ёки Ойбек Бозоров ёпиши мумкин. Барибир Жалолиддинни ўрни бор-да. Терма жамоамизнинг етакчиларидан бири. Қани кўрамиз! “Замин” янгиликларини “Одноклассники”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Пашинян Арманистоннинг Мустақиллик декларацияни энг катта муаммо ва фожиа деб атади
КХДР етакчиси дронларни оммавий ишлаб чиқаришни йўлга қўйишни буюрди
Туркиянинг Harper’s Bazaar нашри йил аёлини аниқлади (фото)
Россиялик депутат: «Олий маълумотлиларнинг курерлик қилиши — ватанпарварликка зид»
Айрим бошқарув сервис компаниялари шартномаларида асоссиз шартлар белгилангани аниқланди
Жо Байден: “Баъзан хотиним мени космосга жўнатиш билан таҳдид қилади”
20 ёшли ўзбекистонлик қизни қариндоши Туркияга сотиб юборди
Шольц ва Путин ўртасидаги суҳбат Киевга сигнал бўлди