date

Марадона «Реал» ва «Барселона»ни ирқ ажратишда айблади

Марадона «Реал» ва «Барселона»ни ирқ ажратишда айблади

«Наполи» ва Аргентина терма жамоаларининг собиқ ҳужумчиси Диего Марадона неаполликлар мавсумлар оралиғида Гонсало Игуаинни сотиб юбориши мумкинлиги ҳақида гапирди. Бу ҳақда "Kun.uz" хабар бермоқда. 28 ёшли аргентиналик бу футболчи А Сериянинг бу мавсумида 30та гол уриб, энг яқин таъқибчисини 14 голлик фарқ билан ортда қолдириб, тўпурар бўлиб турибди.

«Мен четдаги одам сифатида „Наполи“ сотиши керак деб ҳисобламайман. Лекин уни сотиш каттагина маблағ келтиради. У бу мавсумдаги кўрсаткичларни такрорлаши қийин. У бу мавсумдаги деярли ҳар ўйинда гол урди. „Наполи“ президентини яхши биламан, Гонсалони трансфер қилишлари ҳақиқатга яқинроқ.

Уларда яна бир ҳужумчи бор: Холид Кулибали — феноменал ўйинчи. Агар у оқ танли бўлганида, катта эҳтимоли билан ёки „Реал“ ёки „Барселона“ уни сотиб оларди», — деган Марадона Piùenne учун берган интервьюсида.

А Сериянинг жорий мавсумида 24 ёшли сенегаллик ҳимоячи Кулибали 30 учрашувда майдонга тушган ва 12та сариқ карточка олган.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Марадона «Реал» ва «Барселона»ни ирқ ажратишда айблади