Бугун Тошкент вақти билан 11:00да Ўзбекистон - Камерун ўртоқлик учрашувига старт берилди. Жанубий Кореяда бўлиб ўтадиган ўтадиган мазкур баҳсга қизиқиш катта. Ҳар ҳолда терма жамоамиз жаҳон чемпионатига чиққан жамоага қарши ўйнаймиз. Бугунги ўйин олдидан "Локомотив"нинг камерунлик легионери Жером Этаме фикрлари билан қизиқдик.
- Жэром, Ўзбекистон ва Камерун миллий терма жамоалари ўртасидаги ўйин ҳақида фикринг?
- Қизиқарли учрашув кутяпман. Ҳар икки жамоада яхши футболчилар йиғилган. Бу ерда тўп тепаётганим учун Ўзбекистон терма жамоасига таклиф этилган футболчиларни ҳам биламан. Менимча, яхши ўйин бўлади. Камерун терма жамоаси кучли, биз Қатардаги жаҳон чемпионатида иштирок этамиз.
Лекин бош мураббий бугунги ўйинга иккинчи таркибни қўйса керак. Чунки терма жамоа Жанубий Кореяга кетишидан олдин ўтказилган матбуот анжуманида мураббий Ригобер Сонг иккита таркибни синаб кўришни режа қилаётганини айтганди. Шундан келиб чиқиб 27 сентябрь кунги Жанубий Корея билан бўладиган ўйинга кучли таркибни ўйнатса керак.
- Сенингча, ҳисоб қанақа тугайди?
- Тахмин қилиб кўраман, ўйинда Камерун 2:1 ҳисобида ғалаба қозонади. Чунки биз жаҳон чемпионатига ҳозирлик кўряпмиз. Мундиал стартига оз қолган бир пайтда ҳамма ўзини кўрсатишга ҳаракат қилади.
- Ўзбекистон терма жамоаси ҳақида фикринг қандай?
- Фақат шуни айтишим мумкин, терма жамоангиз кучлилар билан қанча кўп ўйнаса, шунча яхши. Терма жамоа фақат шу орқали кучайиб боради. Жамоангиз сафида кучли футболчилар кўп: ўзим танийдиганлардан Элдор Шомуродов, Остон Ўрунов, Фаррух Сайфиев ва бошқаларни айтишим мумкин.
- Бу ўйинлардаги натижа Камерун термаси бош мураббийи фаолиятига таъсир қиладими?
- Камерунда футболга эътибор жуда юқори. Терма жамоа ҳатто ўртоқлик учрашувида натижа кўрсата олмаса, мураббийга чиқиш эшиклари кўрсатилиши мумкин. Агар Ўзбекистон ва Жанубий Корея билан ўйинларда салбий натижа қайд этсак, табиийки Ригобер Сонгга қийин бўлади. Уни кетсин деганлар ҳам чиқиб қолади. Шу боис Камерунда мураббийлар доим босим остида юради. “Замин” янгиликларини “Twitter”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Элчи: Зеленскийнинг БРИКС саммити ҳақидаги сўзлари “ҳақиқатдан йироқ”
Ҳар куни хурмо ейиш мумкинми? Нутрициолог тавсияси
Россия қўшинлари Харкив марказидаги ЮНEСКО объектига ҳаво ҳужуми уюштирди
Эрдўғон: “Туркия энди ўзининг миллий хавфсизлик масалаларини бошқалар билан мувофиқлаштирмайди”
Рамзан Қодиров: “Чеченистондаги дрон ҳужуми оқибатида украиналик асирлар ҳалок бўлди”
Родри “Олтин тўп”га аслида ким олиши кераклигини айтди
Ўзбекистонда аутстаффинг хизматларини кўрсатиш тартиби тасдиқланди
Пентагон собиқ маслаҳатчиси: Украина 2025 йил Россияга қарши урушда енгилиши мумкин