Аргентиналик супер юлдузнинг ПСЖга келиб қўшилиши жамоага нисбатан қизиқишларни анча оширган. Лионель Мессининг трансфери тижорий келишувлар туфайли қўшимча 700 млн евро даромад келтирди.
Месси бир йил аввал “Барселона”дан эркин агент сифатида Париж клубига 2 йиллик шартнома асосида келиб қўшилган эди. Унинг клубдаги шартномасига кўра, футболчи ПСЖдаги биринчи йил учун 30 млн евро, иккинчи йил учун эса 40 млн евро ишлаб топади.
Франция клуби Месси келганидан сўнг Dior, Gorillas, Crypto.com, PlayBetR, GOAT, Smart Good Thins, Volt, Big Cola, Sports Water ва Autohero каби бир қатор брендлар билан тузилган фойдали битимлар туфайли даромадини 13 фоизга орттирди.
“Барселона” аргентиналик футболчини қўйиб юбориш орқали 137 млн евролик даромадидан айрилди. Қайд этилишича, биргина “Месси 10” формаси савдосидан тушадиган даромад йиллик 200 млн дан ортиқни ташкил қилган.
ПСЖ Леони жалб қилганидан кейин бир миллиондан ортиқ форма сотган ва уларнинг 60 фоизига “Месси 30” ёзуви туширилган. Улар ўтган йили 90 евродан 160 еврогача бўлган нархда пулланган. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Пашинян Арманистоннинг Мустақиллик декларацияни энг катта муаммо ва фожиа деб атади
КХДР етакчиси дронларни оммавий ишлаб чиқаришни йўлга қўйишни буюрди
Туркиянинг Harper’s Bazaar нашри йил аёлини аниқлади (фото)
Россиялик депутат: «Олий маълумотлиларнинг курерлик қилиши — ватанпарварликка зид»
Айрим бошқарув сервис компаниялари шартномаларида асоссиз шартлар белгилангани аниқланди
Жо Байден: “Баъзан хотиним мени космосга жўнатиш билан таҳдид қилади”
20 ёшли ўзбекистонлик қизни қариндоши Туркияга сотиб юборди
Шольц ва Путин ўртасидаги суҳбат Киевга сигнал бўлди