Италия чемпионатида “Рома”нинг асосий рақобатчиларидан ҳисобланган “Наполи”нинг трансфер сиёсати Элдор Шомуродовни ортиқча босимдан халос қилиши мумкин.
Гап шундаки, Жозе Моуриньо ҳужум чизиғида Элдор Шомуродов ўрнига “Будё-Глимт” форварди Ола Сольбаккенни кўрмоқчи. Норвегиялик футболчи ўтган мавсумда Конференциялар лигасида “Рома”га қарши ўйинда ўзини яхши томондан кўрсата олган ва гол уриб, португалиялик мутахассис назарига тушганди.
“Рома” спорт директори Тьягу Пинто анчадан бери Сольбаккен агентлари билан алоқани ушлаб турибди. Бироқ, ҳужумчи учун курашда римликларга жиддий рақобатчи пайдо бўлди. “Наполи” бош мураббийи Лучано Спаллетти клуб раҳбариятидан Сольбаккенни Неаполга олиб келишни сўраган.
CalcioNapoli24.it сайтининг маълум қилишича, неаполликлар норвегиялик ҳужумчини олишга жиддий қарор қилган ва улар октябрь ойи давомида футболчининг агентлари билан музокара қилиб, форвардни ўзларига оғдириб олмоқчи.
Аввалроқ, “Рома” мутасаддилари Ола Сольбаккенга жой очиш учун январда Элдор Шомуродовни ижарага бериб юбориши ҳақида маълумотлар тарқатилган эди.
Аслида ёзги трансферлар вақтида ҳам Рим клуби мутасаддилари Элдор Шомуродовни жамоадан кетказиб, ўрнига эркин агент мақомида юрган италиялик тўпурар Андреа Белоттини олиб келишга уринди. Шомуродовга харидор бўлган клублар пойтахтликлар билан келиша олмагани боис, Белотти “бўрилар” сафида ўзига жой очилишини узоқ кутди.
Ниҳоят, 19 ёшли ҳужумчи Феликс Афена-Гьян А Сериянинг бошқа клуби – “Кремонезе”га олти миллион евро эвазига сотиб юборилгани Андреа Белоттининг келишига йўл очди. Элдор Шомуродов эса Римда қолиш имкониятига эга бўлди.
Энди “Наполи” раҳбарияти бўлажак музокараларда Ола Сольбаккенни жамоа сафига қўшилишга кўндира олса, Элдор Шомуродовда қайсар Жозе Моуриньонинг ишончини қайтариш учун мавсум охиригача имконият бўлади.
Аслида Элдор Шомуродовнинг жисмоний тайёрлиги, ўйиндаги фаоллиги ва жамоага келтираётган фойдаси “Рома”нинг номдор ҳужумчиларидан асло кам эмас. Ҳамюртимиз А Серия ва Европа Лигасида атиги уч та учрашувда қисқа фурсат – жами атиги 47 дақиқа тўп тепган бўлса-да, Болгарияда “Лудогорец” дарвозасини ишғол қилишга муваффақ бўлди. Ўзи майдонга тушган учрашувларда жамоаси ўйинини кучайтира олди.
Лекин Жозе Моуриньо ўзбек футболчисига бўлган муносабатини ўзгартирмас экан Элдор Шомуродов ҳарчанд уринмасин мавсум охиригача захира ҳужумчиси сифатида бир неча дақиқалик ўйин билан кифояланишига тўғри келаверади.
Эслатиб ўтамиз, Элдор Шомуродов профессионал футболчилик фаолияти давомида “Машъал”, “Бунёдкор”, “Ростов”, “Женоа” ва “Рома” жамоалари сафида клублар миқёсида 224 та учрашувда қатнашиб, рақиблар дарвозасини 46 маротаба ишғол қилган ва жамоадошларига 23 та голли узатма оширган.
Маҳоратли ҳужумчимиз ўзи ўйнаган барча турнирлар – Ўзбекистон, Россия, Италия чемпионатлари, Россия ва Италия кубоклари, Осиё Чемпионлар лигаси, УЕФА Конференциялар лигаси ва Европа Лигаси каби халқаро мусобақаларда ўз номига гол ёздириб қўйишни уддалаган.
Шунингдек, Ўзбекистон миллий терма жамоаси сафида 57 та учрашувда рақиблар дарвозасини 30 маротаба ишғол қилиб, жамоадошларига олтита голли пас узатган. “Замин” янгиликларини “Youtube”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Пашинян Арманистоннинг Мустақиллик декларацияни энг катта муаммо ва фожиа деб атади
КХДР етакчиси дронларни оммавий ишлаб чиқаришни йўлга қўйишни буюрди
Туркиянинг Harper’s Bazaar нашри йил аёлини аниқлади (фото)
Россиялик депутат: «Олий маълумотлиларнинг курерлик қилиши — ватанпарварликка зид»
Айрим бошқарув сервис компаниялари шартномаларида асоссиз шартлар белгилангани аниқланди
Жо Байден: “Баъзан хотиним мени космосга жўнатиш билан таҳдид қилади”
20 ёшли ўзбекистонлик қизни қариндоши Туркияга сотиб юборди
Шольц ва Путин ўртасидаги суҳбат Киевга сигнал бўлди