
Ўртоқлик учрашувида Камерунни мағлуб этган Ўзбекистон миллий терма жамоаси сўнгги 4 та ўйинда гол ўтказиб юбормагани ҳақида ёзгандик.
Ўзбекистонлик машҳур футбол мутахассиси Алишер Никимбаев "Телеграм"даги канали орқали бу ҳолат аввал ҳам икки бор такрорлангани ҳақида ёзди.
Яъни, вакилларимиз 2004 йилда кетма-кет Фаластин (3:0), Ироқ (1:0), Саудия Арабистони (1:0) ҳамда Туркманистонга (1:0) қарши беллашувларда дарвозамиз дахлсизлигини сақлаб қолган. Барча баҳслар расмий мақомда бўлган ва жамоамиз Равшан Ҳайдаров бошчилигида ҳаракат қилган.
Шунингдек, 2006-2007 йиллар оралиғида ҳам Гонконг (0:0), Бангладеш (4:0), Қатар (2:0) ва Озарбайжон (0:0) билан ўйинларда гол ўтказиб юбормаганмиз. Бу сафарги сериянинг дастлабки 3 қарама-қаршилиги Осиё Кубоги саралашида ўтказилган ҳамда Валерий Непомняший қўл остида ўйнаган. Озарбайжонга қарши беллашув ўртоқлик мақомида бўлиб, жамоамизни Рауф Инилеев бошқарган.
Ўзбекистон Миллий ТермаКамерун МағлубиятиФутбол МутахассисиАлшер НикимбаевДарвозамиз ДахлсизлигиОсиё Кубоги Янгиликлар
«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар