23:23 / 25.09.2022
3 084

“Рома” мухлислари учун хушхабар

“Рома” мухлислари учун хушхабар
ФИФА кунлари муносабати билан Европа миллий чемпионатларида қисқа танаффус эълон қилинган. “Рома”нинг Италия терма жамоасига жалб қилинмаган бир неча футболчилари ҳордиқ чиқариш имкониятидан фойдаланмаяпти.

Моуриньонинг ишонган шогирдлари – Николо Дзаньоло, Андреа Белотти ва Леонардо Спинацолла танаффус вақтида мураббийлар штабидан жисмоний юкламаларни оширишни сўради. Улар қаторига янги футболчи Мади Камара ҳам қўшилди.

Бу ўйинчилар чемпионат ўйинлари давом эттириладиган пайтгача жисмоний ҳолатларини яхшилаб олмоқчи.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » “Рома” мухлислари учун хушхабар