
Видеодан лавҳа
Ўзбекистонлик актёр Шаҳзод Султонов 26 сентябрь, душанба куни MMAда дебют қилди.
Андижон шаҳрида бўлиб ўтган MMA кечасининг асосий жангида Султоновга Фароҳиддин Турдибоев рақиб бўлди. Жангчилар -90 кг вазн тоифасида ўтказилди.
Жангнинг учинчи раундида Султонов рақибнинг хатосидан фойдаланиб, маунт ҳолатига ўтиб олган ва кетма-кет зарбалардан кейин ҳакам техник нокаут қайд этган.
Шу тариқа Шаҳзод Султонов MMAдаги дебют жангида ғалабага эришди. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар