date

“Лестер” етакчиси “Манчестер Юнайтед”га қарши ўйинни ўтказиб юборади

“Лестер” етакчиси “Манчестер Юнайтед”га қарши ўйинни ўтказиб юборади

"Лестер" клуби ҳужумчиси Жейми Варди АПЛ 36-турида "МЮ"га қарши учрашувни ўтказиб юборади.

The Telegraph нашрининг хабар беришича, Англия футбол ассоциацияси Вардининг дисквалификациясини яна бир ўйинга чўзишга қарор қилди. 29 ёшли ҳужумчи “Вест Хэм”га қарши (2:2) Англия чемпионати 34-турида қизил карточка олганидан сўнг ҳакамни ҳақоратомуз сўзлар билан чақирган эди.

Шунингдек, Варди 10 минг фунт стерлинг миқдорида жарима тўлаши керак бўлади. Агар “Лестер” “МЮ”га қарши ўйинда ғалаба қозонса, Англия чемпионига айланади, дейилади "Даракчи" нашрида.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » “Лестер” етакчиси “Манчестер Юнайтед”га қарши ўйинни ўтказиб юборади