07:00 / 28.09.2022
1 317

Равшан Ҳайдаров: "Уругвай, Аргентина ва Бразилия... Улар билан ўйнаб, ўсишга эришдикми?"

Равшан Ҳайдаров: "Уругвай, Аргентина ва Бразилия... Улар билан ўйнаб, ўсишга эришдикми?"
Ўзбекистон U-20 терма жамоаси словакияликларга қарши иккинчи назорат учрашувида қатнашди. Унда вакилларимиз Словакия устидан йирик ғалабага эришишди – 4:1.

Эслатиб ўтамиз, Равшан Ҳайдаров шогирдлари дастлабки ўйинда 2:0 ҳисобида зафар қучишганди.

- Ёшлар терма жамоамизнинг навбатдаги йиғини якунига етди. Ўзбекистон U-20 терма жамоаси иккала ўйинда ҳам ғалаба қозонди. Футболчиларимизнинг ҳаракатларидан қониқдингизми?
- Албатта, йиғиндан қониқиш ҳосил қилдим. Сентябрь йиғинга бой ой бўлди. Биз ой бошида Уругвайдаги турнирда Уругвай, Аргентина ва Бразилияга қарши баҳс олиб бордик. Улар билан ўйнаб, ўсишга эришдикми ёки йўқ, бу саволга жавоб топишимиз керак эди. Мана Словакияга қарши баҳсда йигитлар секин-аста тажриба тўплашаётгани ва ўзларига ишонган ҳолда ҳаракат қилаётганликлари сезилди. Бу ҳисобда ҳам акс этди.

Асосийси, тўхтаб қолмаслик. Муҳими, бу ўйинларда натижадан кўра сифат жуда муҳим. Икки ўйинда икки хил тактикада ҳаракат қилдик. Янги тактикаларни ҳам ўзлаштириб боряпмиз. Ўйин давомида ҳам ўзгаришлар қилишга уриндик. Йигитлар ўсиш жараёнида. Худо хоҳласа, Осиё чемпионатига тайёргарлик яхши кечмоқда.

- Ҳали яна Coca Cola Суперлигасида таркибга жалб қилишни истаган футболчиларингиз борми?
- Албатта, бор. Кимдир жароҳат ёки бошқа сабаб билан таркибдан тушиб қолиши ҳолатлари кузатилади. Шунинг учун 30 нафар болани назорат остида ушлаб, уларни керагида чақириб, жамоавий ўйинни шакллантириб боряпмиз.

Манба: championat.asia

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Равшан Ҳайдаров: "Уругвай, Аргентина ва Бразилия... Улар билан ўйнаб, ўсишга эришдикми?"