АГМК бу мавсум ўтган мавсумдагидек яхши ҳаракат қилмоқда. Тўғри, жамоа катта эҳтимол билан чемпионлик учун курашдан чиқди. Аммо кубокда ярим финалга чиққан Миржалол Қосимов шогирдларида ҳали назарий жиҳатдан имкон йўқ эмас.
SPORTS.uz сайти эса жамоа етакчиси Сиявуш Ҳақназари билан боғланиб, бу мавсумдаги мақсадлари ва бошқа мавзулар ҳақида унинг фикри билан қизиқди.
- Хайрли кун, Сиявуш! Ўзбекистонда ўзингни қандай ҳис қилмоқдасан?
- Раҳмат, бу ерга анча ўрганиб қолдим. Ўзбекистонда ўзимни жуда яхши ҳис қиляпман.
- Ўзбек футболи ҳақида қандай фикрдасиз?
- Ўзбек футболи ҳақида олдин ҳам маълумотга эга эдим. Эронда бу ердаги клубларга қарши кўп тўқнаш келардик. Аввал ҳам кучли жамоалар бор эди. Бироқ ҳозир чемпионатда анча ўсиш бор. Ўйлашимча, ҳали яна ривожланиш бўлади.
- Бу ердаги ва Эрондаги футбол ўртасида қандай фарқ кўрдингиз?
- Энг катта фарқ - томошабинлар. Эронда стадионга жуда кўп мухлислар ташриф буюради. Бу бизга доим босим юкларди. Аммо Ўзбекистонда мухлислар жуда кўп бўлмаслигига қарамай, улар Эрондан кўра тўғри йўлдан кетмоқда. Тизим тўғри йўлга қўйилган, деб ўйлайман.
- Сизнинг ва АГМКнинг бу мавсумдаги мақсадлари нималардан иборат?
- Бизнинг асосий мақсадимиз - энг камида кучли учликда бўлиш. Айни пайтда жуда яхши таркибга эгамиз. Лекин кўп ўйинларда очко йўқотдик. Шунга қарамай, ҳамон ўзимизга ишонамиз. Футболда ҳеч нарса кафолатланмаган. Олдинда кутиб турган ўйиндан бошлаб, бизга ҳар бир баҳс финалдек аҳамиятга эга. Максимал очколарни қўлга киритишимиз керак.
- Суперлигада бу мавсум қайси жамоа чемпион бўлади, деб ўйлайсиз?
- Чемпионлик ҳақида олдиндан бирор нарса дея олмаймиз. Олдинроқ айтганимдек, футболда ҳамма нарса бўлиши мумкин. Ҳеч нарса аввалдан кафолатланмаган.
- Ўзбекистонда сиз қарши ўйнаган энг кучли жамоа қайси?
- Деярли ҳамма жамоалар яхши қаршилик кўрсатади. Аммо "Пахтакор" ва "Насаф" каби клублар жуда қизиқ ўйин намойиш этади. Менимча, улар энг кучлилари бўлса керак.
- Жаҳон чемпионатида Эрон термасидан қандай натижа кутяпсиз?
- Мураббийни ўзгартирдик. Яна Кейруш жамоага устозлик қиладиган бўлди. Шундай экан, футболчилар ва мухлислар ҳам бундан бирдек қувонди. Яхши натижа қайд этишимизга ишонаман. Бунинг учун термада етарли салоҳият ва тажриба бор.
Шоҳрух Зоиров суҳбатлашди.
“Замин” янгиликларини “Инстаграм”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Организм ўзини токсинлардан қандай тозалайди?
АҚШ ҳарбийлари орасида ўз жонига қасд қилиш кўпайди
АҚШ Исроилнинг икки вазирига санкция қўлламоқчи
Буйрак саломатлиги учун энг фойдали сабзавот...
Яхши пишган ва мазали анор танлашга ёрдам берадиган тавсиялар
Apple донгдор икки айфонини расман эскирган деб эълон қилди
Энди операциядан сўнг кесмалар ўрни икки баробар тезроқ битиши мумкин
Дональд Трамп 27 ёшли Каролин Левиттни Оқ уй матбуот котиби этиб тайинламоқчи