21:51 / 29.09.2022
1 012

Суперлига. "Металлург" баҳсли вазиятларга бой ўтган ўйинда "Қизилқум"ни мағлуб этди

Суперлига. "Металлург" баҳсли вазиятларга бой ўтган ўйинда "Қизилқум"ни мағлуб этди
Фото: «Қизилқум»
Футбол бўйича Ўзбекистон Суперлигасининг 20-турида «Қизилқум» ва «Металлург» жамоалари 29 сентябрь, пайшанба куни ўзаро баҳс олиб борди.

Учрашувнинг биринчи бўлимида дарвозалар ишғол этилмайди. Иккинчи бўлимни эса фаолроқ ҳаракат қилган «Металлург» ҳисобни очди. 51-дақиқада Забиҳилло Ўринбоев ўз ҳисобига гол ёздириб қўйди. Ушбу гол ўйинда ягоналигича қолди. Учрашув сўнгида «Қизилқум» аъзоси Олег Зотеев қизил карточка олиб, майдонни тарк этди.

Ғалабани қўлга киритган «Металлург» очколари сонини 26 тага етказиб, 7-ўринни банд этган бўлса, «Қизилқум» 32 очко билан 5-поғонани банд этди.

«Қизилқум» — «Металлург» 0:1
Гол
: 0:1 — 51 Забиҳилло Ўринбоев.

«Қизилқум»: 1. Игнатий Нестеров, 4. Бобурбек Йўлдошев,, 5. Дилшод Жўраев (21. Орифхўжа Абдухолиқов, 80) 7. Санжар Шоаҳмедов, 10. Темурхўжа Абдухолиқов, 11. Александар Станиславлевич, 14. Файзулло Қамбаров, 18. Даврон Анваров (43. Пол Комолафе, 46), 25. Азизбек Усмонов (32. Илҳом Кенжаев, 65), 28. Шуҳрат Муҳаммадиев, 33. Олег Зотеев.

«Металлург»: 87. Акмал Ортиқов, 4. Керим Палич, 6. Худойшукур Сатторов, 9. Забиҳилло Ўринбоев (16. Жасур Холтўраев, 81), 10. Бектемир Абдуманнонов (27. Ихтиёр Тошпўлатов, 85), 14. Аброрбек Тошқўзиев (19. Эргаш Исмоилов, 90+1), 18. Анвар Ғофуров, 22. Шаҳзодбек Ғофурбеков, 80. Фаррух Иброҳимов, 97. Муҳаммадали Алиқулов (8. Беҳруз Шодмонов, 46), 94. Фарҳод Бекмуратов.

Огоҳлантиришлар: Темурхўжа Абдухолиқов (16), Керим Палич (28), Забиҳилло Ўринбоев (33), Игнатий Нестеров (45), Пол Комолафе (73), Олег Зотеев (82), Анвар Ғофуров (82), Фарҳод Бекмуродов (88).
Четлатиш: Олег Зотеев (90+3).

Ушбу ўйиндан сўнг Суперлига турнир жадвали қуйидаги кўринишга келди:

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Суперлига. "Металлург" баҳсли вазиятларга бой ўтган ўйинда "Қизилқум"ни мағлуб этди