Элдор Шомуродовнинг “Рома”даги фаолияти барча мухлислар ва ҳужумчининг ўзи кутганидек давом этмаётган бўлса-да, Ўзбекистон миллий терма жамоасидаги кўрсаткичлари Лионель Мессиникидан қолишаётгани йўқ.
Элдор Шомуродов ва Лионель Месси 2022 йил давомида ўзлари сардорлик қилаётган миллий терма жамоада рақиблар дарвозасига ўнтадан тўп киритгани қайд этилган. Бу борада ҳар икки ҳужумчи жаҳонда етакчилик қилмоқда. Улардан кейинги ўринларда Эрлинг Холанд, Винсент Абубакар каби ҳужумчилар бор.
Ўзбекистон миллий терма жамоаси яқинда жаҳон чемпионати иштирокчилари Камерун ва Коста-Рика билан халқаро ўртоқлик учрашувида тўқнаш келди ва бу баҳсларда “Рома” ҳужумчиси биттадан гол ва ассист муаллифи бўлди.
Бошқача айтганда, Элдор Шомуродов тўп киритган терма жамоалар қаторига Коста-Рика ҳам қўшилди.
Sports.uz портали бугунги кундаги энг машҳур футболчимизнинг термамиз сафида қайси мамлакатлар бош жамоалари дарвозасига йўл топгани ҳақидаги статистикан эътиборингизга ҳавола қилишни лозим топди.
Демак, трансферларга ихтисослашган https://www.transfermarkt.world порталида келтирилишича, Элдор Шомуродов Ўзбекистон миллий терма жамоасида 57 та учрашувда 31 та тўп киритган.
Голларнинг ярмидан кўпроғи, яъни 16 таси 28 та ўртоқлик учрашувида урилган. Элдор жаҳон чемпионати саралаш турнирларида 22 та баҳсда қатнашиб, ўз ҳисобига саккизта тўп ёзидирган, 2019 йилги Осиё кубогида тўртта беллашувда тўртта, қитъа чемпионати саралаш мусобақаларида учта ўйинда уста гол урган.
Элдор Шомуродов Ўзбекистон миллий терма жамоасига қарама-қарши келган терма жамоалар орасида деярли барча қитъа вакиллари дарвозасига йўл топа олгани аҳамиятли.
Хусусан, моҳир тўпураримиз Баҳрайн, Канада, Ироқ, Ўмон, Япония, Хитой, Яман, Эрон, Швеция, Саудия Арабистони, Қирғизистон, Коста-Рикага биттадан, Фаластин, Туркманистон, Сурия, Грузия, Жанубий Суданга иккита, Сингапур, Уганда ва Мальдив ороллари терма жамоалари дарвозасига учтадан гол уришни уддалаган.
27 ёшли ҳужумчимиз ўз номини таблага ёздирган учрашувларда миллий терма жамоамиз ўн тўртта ғалаба, битта дуранг ва олтита мағлубият қайд этган. Яна бир эътиборга молик тарафи, футболчиларимиз Элдор гол урган лекин юқазилган учрашувларда атига битта гол фарқи билан таслим бўлган.
Элдор Шомуродов Ўзбекистон миллий терма жамоаси тарихида энг зўр тўпурарга айланиши учун яна тўрт марта тўп киритиши кифоя қилади. Узоқ йиллардан бери рекорд соҳиби бўлиб турган Максим Шацких халқаро миқёсдаги фаолияти давомида рақиб терма жамоалар дарвозасига жами 34 маротаба йўл топа олган.
“Рома” футболчисининг айни кучга тўлган пайти экани ва Ўзбекистон миллий терма жамоаси сафидаги фаолияти жадал давом этаётганини инобатга олиб, Максим Шацких рекорди тез орада янгиланишига умид қилсак бўлади. “Замин” янгиликларини “Инстаграм”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Организм ўзини токсинлардан қандай тозалайди?
АҚШ ҳарбийлари орасида ўз жонига қасд қилиш кўпайди
АҚШ Исроилнинг икки вазирига санкция қўлламоқчи
Буйрак саломатлиги учун энг фойдали сабзавот...
Яхши пишган ва мазали анор танлашга ёрдам берадиган тавсиялар
Apple донгдор икки айфонини расман эскирган деб эълон қилди
Энди операциядан сўнг кесмалар ўрни икки баробар тезроқ битиши мумкин
Дональд Трамп 27 ёшли Каролин Левиттни Оқ уй матбуот котиби этиб тайинламоқчи