19:14 / 30.09.2022
902

Равшан Элибоев: Рақиб сафида жисмоний жиҳатдан кучли футзалчилар кўп экан

Равшан Элибоев: Рақиб сафида жисмоний жиҳатдан кучли футзалчилар кўп экан
Футзал бўйича Ўзбекистон терма жамоаси дарвозабони Равшан Элибоев Тожикистон билан ўйиндан сўнг ўз фикрларини билдириб ўтди.

- "Тожикистон яхши ўйнади. Уларга қарши 3 та ўртоқлик учрашуви ўтказдик ва бизни яхши ўрганишганлиги сезилди. Плей-оффга чиққанимиздан хурсандман. Бизни қўллаб-қувватлаган мухлисларга ўз миннатдорчилигимни билдираман.

Икки учрашувда ҳам ғалаба қозониб, 100 фоизлик натижа қайд этдик ва мазкур ғалабали серияни давом эттирмоқчимиз. Баҳрайннинг Туркманистонга қарши баҳсини томоша қилдик. Рақиб сафида жисмоний жиҳатдан кучли футзалчилар кўп экан. Тактикани мураббий аниқлайди, биз эса унга амал қиламиз
", - деди термамиз посбони.

Манба: ЎзПФЛ матбуот хизмати

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Равшан Элибоев: Рақиб сафида жисмоний жиҳатдан кучли футзалчилар кўп экан