1 246
Шацких "Пахтакор"да нимани ўзгартирди? "Насаф"га қандай таъриф беради? - Терма жамоамиз устози
Суперлиганинг марказий ва муҳим учрашувида “Пахтакор” клуби ўз майдонида “Насаф”га мағлубиятга учради. Чемпионлик учун курашда асосий номзодлар бўлган бу икки клуб ўртасидаги ўйиннинг аҳамиятини биз айтмасак ҳам барча яхши тушуниб турганди. Рўзиқул Бердиев жамоаси амалдаги чемпионга қарши пухта ўйин намойиш этди ва ҳақли тарзда ғалабани қўлга киритди.
“Насаф”нинг таклиф этган ўйинига “Пахтакор” тайёр эмас экан. Бутун учрашув мобайнида қаршиликлар ўйинни назорат қилди ва “Шерлар”га айтарли имконият қолдирмади.
“Пахтакор” – “Насаф” ўртасидаги учрашувни кўпчилик кўрди. Албатта, одатга кўра ўйиндан кейин қизғин муҳокамалар бошланиб кетди. Стадионда ҳам кўплаб таниқли мутахассислар беллашувни бевосита кузатиб бордилар.
Жумладан, Ўзбекистон U-20 терма жамоаси бош мураббийи Равшан Ҳайдаров ҳам марказий баҳсни диққат билан томоша қилди. Шу боис Равшан Акмалович “Пахтакор” – “Насаф” ўйинидан олган таассуротлари билан ўртоқлашди.
Ўйин ёқдими?
- Албатта, ўйин ёқди. Унинг шиддати ва беллашувнинг аҳамияти катталиги сабабли жуда жанговар баҳс бўлди. Ўйлайманки, “Насаф”нинг танлаган тактикаси ўзини оқлади. Гол урганидан кейин ҳимоясини янада мустаҳкамлади ва жуда тартибли ўйин намойиш этди. Қарши ҳужумларни кутиб, режа асосида тўп сурди. “Пахтакор”да афсуски ранг-баранглик кўринмади. Ностандарт ҳаракатлар етишмади. Албатта, захирадан ўйинчилар майдонга тушганидан сўнг жамоа ўйинида бироз жонланиш сезилди.
Лекин “Насаф” жуда тартибли ва ақлли тарзда ўйин кўрсатди. Табиийки, ушбу учрашув қиймати олти очколик аҳамиятга молик эди. Ғалаба қозонган жамоа чемпионлик учун курашда имкониятини янада яхшилаб олиши лозим эди. Ш сабабли бу иккала жамоа учун ўта муҳим ҳисобланарди. Ўйлайманки, ушбу ўйинда “Насаф”нинг ғалабага бўлган иштиёқи баланд кўринди. Улар масъулиятни ниҳоятда яхши ҳис қилган ҳолда натижага эришиш учун бор кучини беришди. Шунинг учун “Насаф” ғалаба қозонди.
“Насаф”нинг чемпионлик имконияти
- Албатта, бу ғалаба “Насаф”нинг чемпионлик йўлидаги имкониятини кўтарди. Олдинда яна 6 та тур бор. Футболда ҳамма нарса бўлиши мумкин. Энди чемпионлик имконияти “Насаф”нинг ўз қўлида. Қаршиликлар ушбу ғалабадан сўнг “Пахтакор” билан уч очколик фарқни юзага келтирди. Шунга яраша имкониятини анча юқорилаб олди. Бу ёғига “Насаф” вазиятга тўғри ёндашиб, ғалабали ўйинларини давом эттиришга ҳаракат қилади.
Шацких “Пахтакор”ни қанчалик ўзгартиряпти?
- “Пахтакор” футболчилари Шацкихнинг ўйин услубини аста-секин тушуниб, буни амалда татбиқ этишга ҳаракат қилиб боряпти. Мени хурсанд қилаётгани шуки, “Пахтакор”да иқтидорли ёшларга имконият бериляпти. Бу энг катта хурсандчилигим. Масалан, ҳимоя чизиғида Азмиддиновга имконият бериляпти, асосий таркибда майдонга туширилмоқда. У ёмон ўйнамаяпти. Яна қатор-қатор ёшлар ўсиб келмоқда. Бизнинг терма жамоамиз ва U-23 термасидаги футболчиларга ҳам имконият тақдим этиляпти.
Энг яхши ўйинчилар ҳақида
- “Насаф” жамоасидан ҳимоя чизиғи вакилларини алоҳида айтиб ўтган бўлардим. Умар Эшмуродов ҳам, Хусниддин Алиқулов ҳам жуда ишончли ўйин кўрсатишди. “Пахтакор” таркибида Одил Ҳамробеков ўйинни бошқаришга ҳаракат қилди. Аббос Файзуллаев захирадан майдонга тушиб ўйинни кучайтиришга уринди. “Замин” янгиликларини “Одноклассники”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Организм ўзини токсинлардан қандай тозалайди?
АҚШ ҳарбийлари орасида ўз жонига қасд қилиш кўпайди
АҚШ Исроилнинг икки вазирига санкция қўлламоқчи
Буйрак саломатлиги учун энг фойдали сабзавот...
Яхши пишган ва мазали анор танлашга ёрдам берадиган тавсиялар
Apple донгдор икки айфонини расман эскирган деб эълон қилди
Энди операциядан сўнг кесмалар ўрни икки баробар тезроқ битиши мумкин
Дональд Трамп 27 ёшли Каролин Левиттни Оқ уй матбуот котиби этиб тайинламоқчи