date
views 1 310

Иван Соловьёв: "Пешқадамлик бизга босим ўтказмайди"

Иван Соловьёв: "Пешқадамлик бизга босим ўтказмайди"
“Пахтакор” устидан қозонилган ғалабадан сўнг (1:0) “Насаф” ярим ҳимоячиси Иван Соловьёв championat.asia сайти мухбири Николай Егоричевга фикр билдирди.

- Учрашув ҳақида қандай фикрдасиз? Ҳаммаси мураббий айтганидек чиқдими?
- Агар жамоа ғалаба қозонган бўлса, демак, ҳаммаси жойида бўлди, ўйин режаси бажарилди. Энг аввало “Пахтакор”нинг энг катта хавф туғдириши мумкин бўлган футболчилари ёпилди. Уларга ҳеч нарса қилишга имкон бермадик. Шундай боис мана шу натижага эришдик.

- Ушбу ғалаба эвазига “Насаф” турнир жадвалида биринчи ўринга чиқиб олди. Пешқадамлик қандайдир тарзда жамоанинг руҳий ҳолатига таъсир қиладими?
- Йўқ, пешқадамлик бизга босим ўтказмайди. Мураббий бунга йўл қўймайди. Бизда яхши жамоа, яхши таркиб бор. Агар кимдир бўшашиб кетса, унда ҳамма хотиржамлик билан дакки бериши мумкин. Шу сабаб биз ҳеч қандай босимни ҳис қилмаймиз. Худо ҳоҳласа, мавсумни биринчи ўринда тугатамиз.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Иван Соловьёв: "Пешқадамлик бизга босим ўтказмайди"