
“Манчестер Сити” ҳужумчиси Эрлинг Холанд ўзи яшаётган уйига 50,000 фунтга криокамера ўрнатди.
Норвегиялик тўпурарнинг бундай қарорга келишига ўйинлардан сўнг тез тикланиш истаги сабаб бўлди. Холанд жисмоний ҳолатига алоҳида эътибор қаратиши билан ҳам бошқалардан ажралиб туради.
Одатда, криокамералар машғулот базалари, тиббий клиникалар ва косметика марказларида ўрнатилади.
Криокамерада ҳарорат 200 градус совуқ бўлади ва ундан узоғи билан беш дақиқа фойдаланиш мумкин. Мутахассисларнинг таъкидлашича, бу ускуна организм тўқималарининг тез тикланишига катта ёрдам беради. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар