date
views 1 159

ЖЧ-2022. Ўзбекистон ногирон-ампутантлар терма жамоаси Колумбияни енгиб, чорак финалга чиқди

ЖЧ-2022. Ўзбекистон ногирон-ампутантлар терма жамоаси Колумбияни енгиб, чорак финалга чиқди
Туркия мамлакати ампутантлар ўртасидаги Жаҳон чемпионатига мезбонлик қилмоқда.

Бугун ўзбекистонлик футболчилар Колумбияга қарши баҳс олиб борди. Ўйин вакилларимизнинг 4:1 ҳисобидаги ғалабаси билан якунига етди. Шу тариқа, футболчиларимиз чорак финалга йўл олди.

Энди кейинги босқичдаги рақиб Эронни 1:0 ҳисобида ютган Италия бўлади.

Ўзбекистон – Колумбия 4:1
Голлар
: Азиз Абдураҳмонов 9', 22', 28+1', Абдужамил Шукуров 50' – Хосе Суарес 26'

Ўзбекистон таркиби: 1. Қудрат Тўрахўжаев (дарвозабон), 12. Қудрат Сатторов (дарвозабон), 21. Суннатжон Эргашев (дарвозабон), 3. Нуритдин Турсунов (ҳимоячи), 11. Азизжон Азимов (ҳимоячи), 2. Беҳзод Ҳакимов (ҳимоячи), 5. Низом Мамасолиев (ҳимоячи), 4. Ҳайдарали Турсунбоев (ярим ҳимоячи), 14. Умиджон Сирождинов (ярим ҳимоячи), 15. Зафар Носиров (ярим ҳимоячи), 7. Қудрат Худойқулов (ҳужумкор ярим ҳимоячи), 6. Умиджон Абдуҳалимов (ҳужумкор ярим ҳимоячи), 17. Улуғбек Тошпўлатов (ҳужумчи), 10. Азиз Абдураҳмонов (ҳужумчи), 8. Абдужамил Шукуров (ҳам ҳужум ҳам ҳимояда ўйнайди, сардор, беш карра жаҳон чемпиони)
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » ЖЧ-2022. Ўзбекистон ногирон-ампутантлар терма жамоаси Колумбияни енгиб, чорак финалга чиқди