07:20 / 06.10.2022
1 049

Евроиттифоқ Россияга қарши янги санкцияларни эртага эълон қилади

Евроиттифоқ Россияга қарши янги санкцияларни эртага эълон қилади
Фото: Twitter
Reuters Европа дипломатияси раҳбари Жозеп Боррелга асосланиб хабар беришича, янги чеклов чоралари Россиянинг экспорт салоҳиятини ва саноат, айниқса, технологик сектордаги алоқаларини янада чеклашга қаратилган.

Янги чекловлар киритилишини Евроиттифоққа раислик қилаётган Прага ҳам тасдиқлади. «Биз ҳозиргина Россияга қарши янги санкциялар қўллаш борасида сиёсий келишувга эришдик — бу Путиннинг Украина ҳудудларини ноқонуний қўшиб олишига Европа иттифоқининг қатъий жавоби бўлади», — деб ёзди Чехиянинг ЕИдаги вакили Эдита Хрда Twitterда.

Reuters маълумотига кўра, битим 6 октябр эрталаб, агарда ЕИга аъзо 27 мамлакатдан биронтаси сўнгги паллада фикридан қайтмаса, расмийлаштирилади.

Янги санкциялар пакети Греция, Малта ва Кипрнинг «нефт шапкаси» борасидаги эътирозлари сабабли юмшатилди. Полша ва Болтиқбўйи мамлакатлари эса, аксинча, янада қаттиқроқ чекловлар қўллаш талабини илгари суришди.

Россияга қарши янги санкциялар пакети Россиянинг денгиз орқали етказилаётган нефтига юқори нарх чекловини белгилаш, мамлакатнинг экспорт ва импортини янада қаттиқроқ сиқувга олиш, янги шахсий санкциялар ҳамда Евроиттифоқ фуқароларининг Россия давлат компаниялари директорлар кенгашида фаолиятини тақиқлаш каби чораларни ўз ичига олади.

Еврокомиссия янги чеклов чоралари Кремлни €7 млрд атрофидаги даромаддан маҳрум қилишини ҳисоблаган.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Евроиттифоқ Россияга қарши янги санкцияларни эртага эълон қилади