22:48 / 07.10.2022
801

Иван Бошкович: "Бунёдкор"да кўпроқ ўз тарбияланувчилари ўйнаши лозим"

Иван Бошкович: "Бунёдкор"да кўпроқ ўз тарбияланувчилари ўйнаши лозим"
Coca-Cola Суперлигасининг 21-туридан ўрин олган "Металлург" - "Бунёдкор" (1:2) учрашувидан сўнг меҳмонлар бош мураббийи Иван Бошкович матбуот анжуманида иштирок этди.

Ўйин ҳақида
— Биринчи навбатда шуни таъкидлашим жоизки, жуда жиддий рақиб билан тўқнаш келдик. Рақиб жамоа стандарт вазиятлар яратишда хавфли жамоа эканлигини билардик. Йигитлар айтилган вазифаларни бажаришди. Биз юқори поғоналарга қайтиш учун курашамиз. Албатта, ўйин давомида етарлича хатоларга йўл қўйдик, лекин йигитларни ғалаба билан табрикламоқчиман. Эндиликда келгуси ўйинларга тайёргарлик кўришни бошлаймиз ҳамда ғалабали юришни давом эттиришга ҳаракат қиламиз.

— "Бунёдкор"га келганингизда, "қалдирғочлар" хавфли зонага яқин эди. Шунга қарамасдан, асосан ёшлар орқали 2 ғалаба ва 1 дурангга эришдингиз. Бундай таваккал қилишдан қўрқмайсизми?
— Биз ҳозир ҳам қийин аҳволдамиз, шундай экан, қандай қарор қабул қилиш менинг хоҳишим. Менинг истагим "Бунёдкор" ўз тарбияланувчиларидан ташкил топиши лозим. Чунки улар ўтган ўйинларда ўз иқтидорларини кўрсатиб бўлишди. "Бунёдкор" академиясида Ўзбекистон терма жамоасининг келажакдаги ўйинчилари бисёр. Жадвалда янада юқорироқ ўринларга кўтарилиб олсак, кўпроқ ёшларга имконият бера бошлаймиз.

— Дмитрий Побуличга нега ишонч билдирмаяпсиз?
— Дмитрий сингари барча легионерлар истеъдодли, шунчаки уларни майдонга туширмаётганимга айрим сабаблар бор. Баъзи ўйинчилар касал бўлишган, бошқаларида жароҳат бор. Улар яхши формага қайтгач, майдонга туширишни режалаштиряпман".

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Иван Бошкович: "Бунёдкор"да кўпроқ ўз тарбияланувчилари ўйнаши лозим"