00:27 / 08.10.2022
1 412

Ампутантлар ўртасида Жаҳон чемпионати: Ўзбекистон ярим финалда тўхтатилди

Ампутантлар ўртасида Жаҳон чемпионати: Ўзбекистон ярим финалда тўхтатилди
Бир неча дақиқа олдин ампутантлар футболи бўйича Туркия мезбонлигида ўтаётган Жаҳон чемпионатида ярим финал учрашуви доирасидаги Туркия - Ўзбекистон баҳси якунига етди. Қизиқарли ва кескин курашлар остида бўлиб ўтган баҳсда вакилларимиз имкониятни бой бериб қўйди - 0:1.

Шу тариқда Ўзбекистон ампутантлар терма жамоаси финал остонасида тўхтатилди. Иккинчи ярим финалда эса Ангола Гаитини 4:2 ҳисобида мағлубиятга учратди.

Туркия - Ўзбекистон 1:0

ЖЧ-2022'даги Ўзбекистон ногирон-ампутантлар терма жамоаси таркиби
: 1. Қудрат Тўрахўжаев (дарвозабон), 12. Қудрат Сатторов (дарвозабон), 21. Суннатжон Эргашев (дарвозабон), 3. Нуритдин Турсунов (ҳимоячи), 11. Азизжон Азимов (ҳимоячи), 2. Беҳзод Ҳакимов (ҳимоячи), 5. Низом Мамасолиев (ҳимоячи), 4. Ҳайдарали Турсунбоев (ярим ҳимоячи), 14. Умиджон Сирождинов (ярим ҳимоячи), 15. Зафар Носиров (ярим ҳимоячи), 7. Қудрат Худойқулов (ҳужумкор ярим ҳимоячи), 6. Умиджон Абдуҳалимов (ҳужумкор ярим ҳимоячи), 17. Улуғбек Тошпўлатов (ҳужумчи), 10. Азиз Абдураҳмонов (ҳужумчи), 8. Абдужамил Шукуров (ҳам ҳужум ҳам ҳимояда ўйнайди, сардор, беш карра жаҳон чемпиони).

Бош мураббий: Рустам Меҳмонов.

Энди Ўзбекистон терма жамоаси учинчи ўрин учун ўйинда Гаити термасига қарши майдонга чиқади. Ўйин 9-октябрь куни ўтказилади.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Ампутантлар ўртасида Жаҳон чемпионати: Ўзбекистон ярим финалда тўхтатилди