Бугун "Турон" қароргоҳида навбатдан ташқари йиғилиш бўлиб ўтди. Клуб раҳбарияти иштирокида ташкил этилган йиғилишда яқин ўтмишнинг ёрқин футболчиси, таниқли мутахассис Бахтиёр Ашурматов жамоа бош мураббийи сифатида таништирилди. Бугунга қадар клубимиз бош мураббийи лавозимида ишлаб келган истеъдодли мутахассис Анвар Бердиев мураббийлар штабида Бахтиёр Ашурматовга яқиндан ёрдам беради.
Ашурматов бугунга қадар АГМК, "Гулистон" ва "Сурхон", "Бухоро", "Андижон", "Навбаҳор" ва "Қўқон-1912" клубларида фаолият олиб борган. Шунингдек, мураббийлик фаолияти давомида Олмалиқнинг АГМК клуби билан Ўзбекистон кубоги бош совринини қўлга киритган.
Янги бош мураббийга клубимиз раҳбарияти томонидан мусобақа жадвалида юқори ўринларга эга чиққан холда мавсум якунида жамоани Суперлигага олиб чиқиш вазифаси қўйилди.
"Турон"га хуш келибсиз Бахтиёр Аъзамович! Жамоамиздаги фаолиятингизда омад ва муваффақиятлар ёр бўлишини тилаймиз! “Замин” янгиликларини “Инстаграм”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Организм ўзини токсинлардан қандай тозалайди?
АҚШ ҳарбийлари орасида ўз жонига қасд қилиш кўпайди
АҚШ Исроилнинг икки вазирига санкция қўлламоқчи
Буйрак саломатлиги учун энг фойдали сабзавот...
Яхши пишган ва мазали анор танлашга ёрдам берадиган тавсиялар
Apple донгдор икки айфонини расман эскирган деб эълон қилди
Энди операциядан сўнг кесмалар ўрни икки баробар тезроқ битиши мумкин
Дональд Трамп 27 ёшли Каролин Левиттни Оқ уй матбуот котиби этиб тайинламоқчи