22:00 / 09.10.2022
1 385

Рўзиқул Бердиев: "Ҳакамларнинг қароридан кўп жабр кўряпмиз"

Рўзиқул Бердиев: "Ҳакамларнинг қароридан кўп жабр кўряпмиз"
Ўзбекистон Суперлигаси 21-туридан ўрин олган "Насаф" - "Сўғдиёна" (1:1) учрашувидан сўнг қаршиликлар бош мураббийи Рўзиқул Бердиев матбуот анжуманида иштирок этиб, қуйидаги фикрларни билдириб ўтди:

"Ўйин доим 90 дақиқа давом этади, аммо бугун тахминан 30 дақиқа футбол ўйнадик. Одатда 40 дақиқа бўларди. Беллашувнинг ўзига келадиган бўлсак, ҳакамларнинг қароридан кўп жабр кўряпмиз. Ўйлашимча, бугун ҳам шундай бўлди. Кўрдингиз, Ойбек Бозоров йиқитилган пайтда ВАР нима қилганини.

Ҳисобни йирикроқ кўринишга келтиришимиз керак эди. Иккинчи тайм бошида бир нечта вазиятлар бўлди, лекин улардан фойдалана олмадик. Шунинг учун очко йўқотдик деб ўйлайман".

- Баҳром Абдураҳимов ва Шароф Муҳитдиновнинг таркибда йўқлиги нима билан боғлиқ?
- "Уларнинг ҳар иккисида жароҳат бор. Шу сабабли бугунги баҳс қайдномасига киритилмади".

- "Насаф"да жуда кўп имконият бўляпти, аммо футболчилар ундан фойдалана олмаяпти. Бунга нима сабаб бўляпти: маҳорат етишмаяптими, ҳаяжонми ёки бошқа важ борми?
- "Сиз айтган ҳолатлар ҳам бўлади, лекин бундан ташқари бизнинг майдонимиздаги беллашувларда рақиблар кўпроқ ҳимоявий ўйин намойиш этади. Бу баъзида ҳужумчиларимизнинг жарима майдонида ёриб киришини қийинлаштирмоқда. Шунинг учун йигитларда стандарт вазиятлардан максимал фойдаланиш кераклигини таъкидлагандим. Дастлабки дақиқаларда бурчак зарбалари ва стандартлардан кўплаб вазиятлар яратдик, афсус фойдаси бўлмади.
Ўйлайманки, ҳамманинг кайфияти яхши. Мухлисларни ҳам тушунаман. Ҳали олдимизда ўйинлар бор ва охиригача курашамиз".

- АГМКга қарши ярим финал учрашуви ҳам катта синов...
- "Бу босқичда осон рақибнинг ўзи бўлмайди. Биз фақат финал ҳақида ўйлаймиз!".

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Рўзиқул Бердиев: "Ҳакамларнинг қароридан кўп жабр кўряпмиз"