"Динамо" бош мураббийи Вадим Абрамов "Навбаҳор"га қарши учрашувдан сўнг фикрлари билан ўртоқлашди.
"Нима ҳам дейишим мумкин. Ҳамма ўйини кўрди ва мен бу ўйин ҳақида гапиришим қизиқ эмас. Ундан кўра саволларга жавоб берганим маъқул. Ўйин? Жуда зерикарли баҳс бўлгани сабабли нимадир гапиришга сўз ҳам йўқ", - дейди Абрамов.
- Бугун икки хил тайм гувоҳи бўлдик. Биринчи бўлим жуда зерикарли бўлди. Иккинчи бўлимда эса ҳар икки жамоа ҳам фаоллашди. Бу "Динамо"нинг ўйин учун ишлаб чиққан тактикасимиди?
- Сизга иккинчи бўлим кўпроқ ёқдими? Умуман олганда, бугунги баҳс учун ўз режамиз бор эди. Биз мезбонларнинг қандай ўйин кўрсатишларини билар эдик. Шу сабабли, биринчи бўлимда ҳимояда яхши ҳаракат қилиб, иккинчи бўлимда кўпроқ ҳужум қилишни режа қилгандик. Бироқ айни вақтда захирамизда ўйинчилар етарли бўлмагани учун қийналдик. Биринчи ўтказиб юборган гол режаларимизни "бузиб ташлади". Кейин керак бўлмаган пенальти ҳисобни оширилишга сабаб бўлди. Тўғри тушунинглар, айни вақтда биз 0:2 дан чиқиб кетадиган жамоа эмасмиз. Ҳозирги таркиб билан бундай натижага эришиб бўлмайди.
- Одатда ўртача Суперлигада қолиш учун жамоалар 26 очко тўплаши лозим. Айни вақтда эса «Динамо»да бу деярли имконсиз бўлиб қолмоқда. Келаси йил учун раҳбариятнинг режалари қандай?
- Мен бу ҳақида аввалроқ ҳам айтгандим, менимча сиз бу ҳақида билсангиз керак. Умуман олганда аслида бу мени фикрим ҳам эмас эди. Мен бошқа мураббийларнинг фикрларига қўшилгандим. Менимча, Ўзбекистон учун 14 та жамоа камдек. Йил давомида 26 та ўйин бу жуда кам. Бизнинг иқлимда бундан кўпроқ ўйин кўрсатиш мумкин, майдонларимиз ҳам ҳозирда жавоб берадиган ҳолатда. Шунингдек, Бухоро, Самарқанд ва бошқа вилоятнинг бош жамоалари ҳам Суперлигада иштирок этишга ҳақлилар деб ўйлайман. Мени фикрим жамоалар сонини ошириш лозим! Бу эса менга боғлиқ эмас.
- Йил якунида ким чемпион бўлади?
- Доимгидек кучли жамоа чемпион бўлади. Ҳар уч жамоа ҳам чемпионлик учун курашмоқда. Мен буни аниқ айта олмайман. “Замин” янгиликларини “Youtube”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Организм ўзини токсинлардан қандай тозалайди?
АҚШ ҳарбийлари орасида ўз жонига қасд қилиш кўпайди
АҚШ Исроилнинг икки вазирига санкция қўлламоқчи
Буйрак саломатлиги учун энг фойдали сабзавот...
Яхши пишган ва мазали анор танлашга ёрдам берадиган тавсиялар
Apple донгдор икки айфонини расман эскирган деб эълон қилди
Энди операциядан сўнг кесмалар ўрни икки баробар тезроқ битиши мумкин
Дональд Трамп 27 ёшли Каролин Левиттни Оқ уй матбуот котиби этиб тайинламоқчи