1 062
Самвел Бабаян: "Такрорлайман - бизга рақиблар қизиқ эмас, ўзимизнинг муаммоларимиз эса бошдан ошиб ётибди"
Coca Cola Суперлиганинг 21-тури доирасида "Динамо" устидан қозонилган ғалабадан кейин "Навбаҳор" бош мураббийи Самвел Бабаян ўз фикрларини билдирди.
- Ҳайрли кеч, бугун навбатдаги учрашувни ўтказдик. Очколар сув ва ҳаводек зарур эди. Ҳар қандай шароитда ҳам бизни қўллаб турган мухлисларга раҳмат айтаман. Йигитлар уч очкони қўлга киритиш учун қўлидан келганини қилди. Сифатли футбол намойиш қилишга интилишди. Барчани ғалаба билан табриклайман. Олдинда 5та ўйин қолди. Мавсум якунида ҳаммамиз ўтириб биргаликда мавсумни тахлил қиламиз ва нималарга эриша олганимизни бирга кўрамиз. Биз учун муҳим учрашув эди. Шукурки, футболчиларим ўзини кўрсата олишди. Ундан ташқари, бугун ёш футболчимиз дебютини амалга оширди, бу ҳам муҳим эди. У "Навбаҳор" тарбияланувчиси. Экиб қўйилган кўчатларнинг мевасини олиш учун биз ҳали уларни анча вақт парваришлашимиз керак. Бугун у ўзини ёмон кўрсатмади дея оламан.
- Сўнгги ўйинларда "Навбаҳор" бир неча керакли очколарни бой берди. Бугун "Пахтакор" сафарда "Сурхон"ни мағлуб эта олмади. Умуман олганда мавсум якунларига кўра, "Навбаҳор"нинг чемпионлик учун имкониятларини қандай баҳолайсиз? Бугун ҳам масалан, жамоа иккинчи бўлимда ўзининг потенциалини кўрсата олди.
- Бугунги яратган вазиятларимизни бошқалар 3-4 ўйинда яратади. Бизда фақатгина вазиятлардан фойдаланиш нозик нуқтамиз бўлиб турибди. Шу сабабли шундай ҳолатларга тушиб қоляпмиз. Мавсум бошидан буён ҳар бир учрашувда мақсадимизга тезроқ етишиб, ўйинларни тезроқ ҳал қилишимиз учун вазиятларимиз етарлича бўляпти. Чемпионлик борасидаги саволингизга эса шундай дея оламан, биз ҳар бир учрашувда бор кучимизни кўрсатишга ҳаракат қиляпмиз. Бугун ҳам бор кучимизни намойиш қила олдик.
Агарда вазиятларимиздан кўпроқ гол урганимизда, ҳозир ўйин бобида бошқача таассурот олган бўлардингиз. Олдинда ҳали 5 тур бор. Биз рақибларга эмас, ўз кучимизга қараяпмиз. Аммо ечилиши керак бўлган муаммолар кўп. Масалан, бугун кўрганингиздек, футболчиларимиз жароҳат олди. Рақиблар борасидаги саволларга эса мавсум якунланганидан кейин жавоб берамиз.
- Навбатдаги учрашув "Сўғдиёна"га қарши. Жамоа сўнгги пайтларда чемпионатда беқарор. Шу сабабли улар кубокка бор кучини ташлаши мумкин. Чунки уларнинг чемпионлик учун имконияти пасайиб кетди.
- Биринчидан, барчага ҳурмат билан қараш керак. Балки уларда барқарорлик етишмаётгандир. Аммо ёддан чиқармаслик керакки, улар ОФК Кубоги ярим финалида ўйнашди, Ўзбекистон шаънини муносиб ҳимоя қила олишди. Барча рақибга ҳурмат билан муносабатда бўлишингизни талаб қилиб қолардим. 14 октябрь кунги ўйин иккала жамоа учун ҳам жуда муҳим. Ҳозир биз мавсум бошида, энг аввалдан исталган жойда турибмиз: турнир жадвалида юқори поғоналардамиз, Кубок ярим финалида ўйнаймиз. Муҳим ўйин, рақибга ҳурмат билан қараган ҳолда учрашувга тайёрланамиз. Такрорлайман - бизга рақиблар қизиқ эмас, ўзимизнинг муаммоларимиз эса бошдан ошиб ётибди. Уларни машғулотлар, шифокорлар орқали енгиб ўтишга ҳаракат қиламиз.
- Баъзида асосий таркибга тушаётган футболчилар келаси учрашувнинг 20талик рўйхатига ҳам кирмаяпти. Масалан, Мирлан Мурзаев.
- Мирланнинг оиласида муаммолар бор. Узрли сабаб билан кела олмади. Унга жавоб бердик, уйида барча оилалар учун муҳим бўлган масалани ҳал қилиши керак. Баъзи нарсалар ишдан-да, футболдан-да муҳим. Шу сабабли унинг ўзи буни ҳал қилиши керак эди. Марушич эса жароҳатидан фориғ бўлиш жараёнида. Ўтган ўйинда майдонга туширишга мажбур бўлганимдан кейин Зораннинг жароҳати жиддийлашди. Шу боис у бугун таркибда бўлмади. Асад Собиржоновда ҳам шундай сабаб бор. Қолган футболчилар эса мавсум якунида бироз чарчоқ ҳис қилишмоқда, жароҳатлар пайдо бўляпти.
- Жасур Яхшибоев ва Азимжон Аҳмедовлар жароҳат олганди. Уларнинг ҳолати қандай?
- Менимча унчалик жиддий эмас. Эртага барчасини тиббий кўрик кўрсатиб беради. Уларнинг ўйинларга тушиши аниқ бўлади. “Замин” янгиликларини “Youtube”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Организм ўзини токсинлардан қандай тозалайди?
АҚШ ҳарбийлари орасида ўз жонига қасд қилиш кўпайди
АҚШ Исроилнинг икки вазирига санкция қўлламоқчи
Буйрак саломатлиги учун энг фойдали сабзавот...
Яхши пишган ва мазали анор танлашга ёрдам берадиган тавсиялар
Apple донгдор икки айфонини расман эскирган деб эълон қилди
Энди операциядан сўнг кесмалар ўрни икки баробар тезроқ битиши мумкин
Дональд Трамп 27 ёшли Каролин Левиттни Оқ уй матбуот котиби этиб тайинламоқчи