Қозоғистон терма жамоасини муваффақиятли бошқариб келаётган россиялик мутахассис Магомед Адиев яқинда Sports.uz сайтига берган эксклюзив интервьюсида бизнинг футболимиз ҳақида ҳам фикр билдирган бўлиб, ундан бир парчасини келтириб ўтамиз.
"Ўзбек футболи ҳақида гапирадиган бўлсам, унда маҳоратли ўйинчилар ва мураббийлар борлигини айтишим мумкин. Ҳозир ҳам ўзбек ўйинчилари миллий чемпионатда порлашгач, бошқа чет лигаларига йўл олишмоқда. Ўз вақтида мен ҳам футболчи сифатида юртингиздан чиққан ўйинчиларга қарши бир неча марта тўп сурганман. Масалан, Миржалол Қосимовга қарши. У жуда иқтидорли футболчи бўлган.
Умуман, юртингиздан бундай иқтидор эгалари кўплаб етишиб чиққан ва бу жараён давом этяпти. Футбол қайси минтақада ўйналмасин, бари мен учун қизиқ. Бахтга қарши шу кунгача юртингизга ташриф буюриш менга ҳали насиб этганича йўқ. Умид қиламанки, кунлардан бир кун келиб албатта Ўзбекистонга ташриф буюраман ва тарихий шаҳарларингизни обдон айланиб чиқмоқчиман", - деганди Магомедов Мусаевич. «Замин» янгиликларини «Вконтакти»да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Организм ўзини токсинлардан қандай тозалайди?
АҚШ ҳарбийлари орасида ўз жонига қасд қилиш кўпайди
АҚШ Исроилнинг икки вазирига санкция қўлламоқчи
Буйрак саломатлиги учун энг фойдали сабзавот...
Яхши пишган ва мазали анор танлашга ёрдам берадиган тавсиялар
Apple донгдор икки айфонини расман эскирган деб эълон қилди
Энди операциядан сўнг кесмалар ўрни икки баробар тезроқ битиши мумкин
Дональд Трамп 27 ёшли Каролин Левиттни Оқ уй матбуот котиби этиб тайинламоқчи