
Ўзбекистон Cоcа Cоlа Суперлигасининг 21-туридан ўрин олган "Насаф" - "Сўғдиёна" учрашувининг 81-дақиқасида мезбонлар жарима майдончаси ичида рўй берган ҳолат Эксперт-ҳакамлар комиссияси томонидан кўриб чиқилди.
Унга кўра, "Сўғдиёна"нинг 19-рақамли футболчиси Жавоҳир Қаҳрамонов тўп учун курашда "Насаф" дарвозабони ва ҳимоячиси билан тўқнашувда майдонга йиқилиб тушган. Бош ҳакам дастлаб ўйин қоидаси бузилмаганлигини қайд этган. Бироқ, вазиятни ВАР орқали кўргач, пенальти белгилаган.
“Ҳакам бу вазиятда пенальти белгиламасдан, ўйинни давом эттириши керак эди” - дейилади Эксперт-ҳакамлар комиссияси баёнотида.
Эксперт-ҳакамлар комиссияси томонидан учрашув бош ҳаками ҳаракатлари юзасидан чора кўрилиши учун Ўзбекистон футбол ассоциацияси Ҳакамлар қўмитасига тақдимнома киритилганини маълум қиламиз.
Ўзбекистон Cоcа CоlаНасаф СўғдиёнаПенальти Бош ҲакамЭксперт ҲакамларФутбол АссоциациясиВАР Таҳлили Янгиликлар
«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар